Latest news

18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  0 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  2 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  8 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  6 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  11 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  25 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  5

Суперлига. Олтита гол урилган ўйинда "Насаф" "Қизилқум"ни таслим қилди News

Суперлига. Олтита гол урилган ўйинда "Насаф" "Қизилқум"ни таслим қилди

Суперлига 25-тури доирасидаги "Насаф" – "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ



"Насаф" - "Қизилқум" учрашуви бугун Спорт канали орқали тўғридан тўғри эфирга узатилмайди. Ўйин ёзиб олган ҳолда, эртага 3 октябрь куни соат 11:00дан бошлаб эфирга узатилиши режалаштирилган.


Ўйин бошланди.

4-дақиқа. Ислом Рашидхоновнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

13-дақиқа. Элгужа Григалашвилининг чамаси 35 метрлар узоқликдан кутилмаганда йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди...

24-дақиқа. Мезбонлар яна ҳисобни очиш учун қулай имкониятга эга бўлишди. Рашидхонов бирга бир вазиятга чиқиб борди ва сўнгги сонияларда тўпни ўзидан узоқлаштирди. Натижада Черемисин чаққонлик қилиб тўпни эгаллаб олди.

29-дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпни Мақсуд Каримов дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.

35-дақиқада Ислом Рашидхонов ошириб берган тўпни Бобир Абдухолиқов дарвозага йўллади - 2:0.

37-дақиқа. Григалашвили рақиб жарима майдончасига кириб борди ва зарба берди. Қувватов ортиқча қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

Биринчи тайм тугади.

54-дақиқада Бобур Давлатов деярли 18 метрлардан "Қизилқум" дарвозасини ишғол қилди - 3:0.

60-дақиқада Неманья Йованович узатиб берган тўпни Артур Геворкян боши билан дарвозага йўналтирди - 3:1. 

66-дақиқа. "Насаф"нинг тезкор ҳужуми...  Шароф Муҳитдиновнинг айланма зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

80-дақиқада Бобир Абдихолиқов дублга эришди - 4:1. 

82-дақиқада Шерали Жўраев бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган Ислом Кенжабоевни тўхтатиб қолди ва қизил карточка олди. 

90-дақиқада  Самандар Шодмоновнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Ҳумоюн Абдуалимов яқин масофадан қийинчиликсиз дарвозани ишғол этди - 4:2.

 

Суперлига, 25-тур
02.10.2018, сешанба
20:00 - "Насаф" - "Қизилқум" 4:2
Ҳакамлар: 
Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Шуҳрат Ражабов
Назоратчи:  Радик Серазитдинов
Комиссар: Бобур Ҳайдаров

Голлар: Мақсуд Каримов 29, - 1:0. Бобир Абдихолиқов 35, - 2:0 (Ислом Рашидхонов). Бобур Давлатов 54, - 3:0. Артур Геворкян 60, - 3:1 (Неманья Йованович). Бобир Абдихолиқов 80, - 4:1. Ҳумоюн Абдуалимов 90, - 4:2.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов (с), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Дилшод Саитов (20.Ислом Кенжабоев, 63), 18.Бобир Давлатов (38.Акмал Мозговой, 67), 27.Ислом Рашидхонов (28.Хуршидбек Мухторов, 78), 31.Сайдулло Раҳматов, 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 2.Сардор Саъдуллаев, 3.Илҳомжон Алижонов, 9.Амиржон Сафаров, 49.Ойбек Бозоров, 52.Шерзод Темиров.

“Қизилқум”: 77.Егений Черемисин, 4.Эркин Бойдуллаев (с), 8.Акмал Рустамов, 14.Файзулло Қамбаров, 17.Артур Геворкян, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев, 30.Элгужа Григалашвили (18.Самандар Шодмонов, 69), 50.Элдор Бойматов, 84.Неманья Йованович, 91.Салим Мустафоев.
Захира: 1.Эркин Жабборов, 5.Георгий Квесиешвилли, 6.Сухроб Ярашев, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 10.Алишер Саноев, 44.Миржалол Қосимов, 98.Бекзод Ғанижонов.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика