Latest news

19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  1 19:12АПЛ. Якуний 10та ўйиннинг асосий таркиблари маълум, бугун чемпион номи аниқ бўлади  7 19:00Суперлига. "Навбаҳор" — "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  27 18:59Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2 (матнли трансляция)  6 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  7 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   10

Суперлига. 5-турнинг 3 та ўйини номаълум муддатга қолдирилди News

Суперлига. 5-турнинг 3 та ўйини номаълум муддатга қолдирилди

Қатар мезбонлик қиладиган U-23 Осиё Кубоги стартига саноқли кунлар қолди.

Тимур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2 апрель куни йиғинга киришади. 

Париж Олимпиадаси йўлида курашга кирадиган Кападзе терма жамоа йиғинига "Насаф"дан 4 ва "Пахтакор"дан 5 нафар футболчини жалб қилди. Уларнинг барчаси ўз жамоасининг асосий футболчилари ҳисобланади. Шунингдек, "Олимпик" терма асосини ташкил қилади. 

Лига олимпия термаси билан 2024 йилги тақвим масаласида ўтган мавсумнинг октябрь ойида фикр алмашган бўлиб, унда Суперлига 5-туридаги айрим беллашувлар санаси ўзгариши кўзда тутилганди. Олимпиячилар Қатарга йўл оладиган даврда эса Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи ўйинлари ўтказилади. Мазкур мусобақада "Олимпик" Тошкентда қолган футболчилар билан иштирок этиши масаласида келишилган.

Кутилганидек, Кападзе "Насаф" ва "Пахтакор" клубларининг 3 нафардан ортиқ футболчисига суянишга қарор қилди. "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 10.9-бандида олимпия терма жамоаси учун уч футболчисини тақдим этган клуб олдиндаги беллашув санасини ўзгартиришни сўрашга ҳақли эканлиги кўрсатилган. "Насаф" ва "Пахтакор" бу имтиёздан фойдаланишга қарор қилди. Шунингдек, келишув асосида "Олимпик" иштирокидаги Суперлига ўйини ҳам улар қаторида бошқа санада ўтказилади. 

Суперлига 5-турида "Насаф" "Навбаҳор" билан уй, "Пахтакор" эса "Нефтчи" билан сафар ўйинида иштирок этиши керак эди. Лига қолдирилган беллашувлар қачон бўлиб ўтиши масаласига кейинроқ ойдинлик киритади.

Rating: +3   

Comments

+2   
01 apr 13:05:21
Бахтийор Ашуров
Reply to comment by Abdulboyis Karimov
Битта бизни лигамиз шунаками .3. 4 та уйинчи олса Зборнийга уйинлар отмен.
Бу қоида ҳар қанақа миллий биринчиликда бор!
   
01 apr 14:45:12
Б Х
Тупа тугри!!!!!!!
   
01 apr 12:19:21
Холмирзаев Комил
НАСАФДАГИ ТУРТ УЙИНЧИ ХАМ АСОСИЙ ТАРКИБ УЙИНЧИСИ
   
01 apr 12:02:21
Абдугаффор . N
Зарари йук
   
01 apr 12:00:27
Lampard
Нефтчи хужанд бн уйинди гаплашилар
-1   
01 apr 16:39:50
Аббосхужа
Асосий ўйинлар қолдирилибдида.
-1   
01 apr 13:59:08
Ibrohimov&UTD
Kubok o‘yinlari xam qoldirilarmikin? CHempionat 15 apreldan boshlanadi, bemalol 5 turni o‘tkazib keyin ketishsa xam bo‘lurardi.
-2   
01 apr 12:36:05
Abdulboyis Karimov
Битта бизни лигамиз шунаками .3. 4 та уйинчи олса Зборнийга уйинлар отмен.
-3   
01 apr 12:17:34
Atsteyka
Суперлига энди қизиб разгом олганда ўйин қолдирилишлар темпни ўлдиради
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика