Latest news

14:53Меҳди Моҳиби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  0 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  1 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  15 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  3 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  65

Суперлига 1-турида қайси ўйинни кўргани борасиз? News

Суперлига 1-турида қайси ўйинни кўргани борасиз?

Суперлиганинг янги мавсуми бошланишига ҳам жуда оз вақт қоляпти.

Маълумки, бу йилги ўйинлар 2 март куни старт олади. Шу куни 2та учрашув бўлиб ўтади. ПФЛ дастлабки турнинг бошланиш вақтларини маълум қилди. Унга кўра, биринчи турнинг барча учрашувлари 18:30да старт олади. 

Coca-Cola Суперлига. 1-тур

2 март, чоршанба

18:30. НЕФТЧИ – ҚЎҚОН-1912 (Яйпан, "Ўзбекистон" стадиони)

18:30. ОЛИМПИК – СУРХОН (Тошкент, "Пахтакор" стадиони)

3 март, пайшанба

18:30. НАВБАҲОР – НАСАФ (Наманган, "Марказий" стадион)

18:30. БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА (Тошкент, "Бунёдкор" стадиони)

18:30. ДИНАМО – ПАХТАКОР (Самарқанд, "Динамо" стадиони)

4 март, жума

18:30. ҚИЗИЛҚУМ – ЛОКОМОТИВ (Олмалиқ, ОКМК стадиони)

18:30. МЕТАЛЛУРГ – АГМК (Бекобод, "Металлург" стадиони)



Албатта, кўпчилик янги мавсумни интиқлик билан кутяпти. Шундай бўлса-да, ўқувчиларимиз фикрини билиш мақсадида Телеграм каналимизга сўровнома қўйдик. Яъни, "Суперлига 1-турида қайси ўйинни кўргани стадионга борасиз?" деган маънода. 

Ўтган вақт давомида 21 мингдан зиёд мухлис юқоридаги саволга жавоб сифатида ўз вариантини белгилаган. Энг кўп овозни 48 фоиз билан "Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви олди. Кўриниб турибдики, кўпчилик шу ўйинни сабрсизлик билан кутмоқда. 

21 фоиз иштирокчи "Стадионга боришга вақтим бўлмаса керак" деган вариантда тўхталган. Бу қолган ўйинларга нисбатан кўпроқ фоиз дегани. Эҳтимол, 1-тур чоршанба-пайшанба-жума кунларига қўйилгани боис кўпчилик ишда (ўқишда) бўлар, шу боис вақт бўлмаслиги мумкин. 

"Бунёдкор" - "Сўғдиёна"га боришни хоҳловчилар 10 фоизни ташкил этган бўлса, сўровномада қатнашганларнинг 9 фоизи "Нефтчи" - "Қўқон-1912" баҳсини кўриш учун стадионга боришни маъқул кўрган.

Бу борада "Динамо" - "Пахтакор" 6 фоиз овоз тўплади, "Олимпик" - "Сурхон" 3 фоиз, "Қизилқум" - "Локомотив" эса 2 фоиз овоз тўплади. Энг қизиғи, Тошкент вилояти дербиси "Металлург" - АГМК учрашувини стадионда кўришни атиги 1 фоиз мухлис маъқул деб билган.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика