Latest news

22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  42 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  15 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1

Суперкубок-2022. Славче Войнески: "Мавсум якунида ҳам совринларни қўлга киритган ҳолда матбуот анжуманига киришни истайман" News

Суперкубок-2022. Славче Войнески: "Мавсум якунида ҳам совринларни қўлга киритган ҳолда матбуот анжуманига киришни истайман"

Ўзбекистон Суперкубоги-2022 доирасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Славче Войнески қатнашди.

Унга ўйиннинг энг яхши футболчиси Драган Черан ҳамроҳлик қилди.

"Учрашув жуда қийин бўлди. Жуда шаклланган жамоага қарши ўйнадик. Биринчи навбатда жамоа аъзоларига раҳмат айтаман. Улар майдонда бор маҳоратларини ишга солишга ҳаракат қилишди. "Насаф"га қарши ўйнаш осон бўлмади, биринчи бўлимда рақиб футболчиларига имкон берган ҳолда ўйнадик. Иккинчи таймда эса тўп назоратини ўз томонимизга оғдирган ҳолда ғалабага эришдик. Суперкубокни қўлга киритдик ва бундан буён хотиржам бўлишимиз керак эмас. Мавсум якунида ҳам совринни қўлга киритган ҳолда матбуот анжуманида қатнашишни истайман", - деди Славче Войнески.

"Жуда принципиал ўйин бўлди. Кубок финалидаги мағлубият учун реванш олишимиз керак эди. Мавсумни яхши бошладик. Ҳозир кўзимизни очамиз ва уч кундан кейин Самарқандда яна бир қийин ўйин кутиб турибди. Яна бир бор чемпионликни қўлга киритмоқчимиз", - деди Драган Черан.


- Суюновнинг ҳолати қандай?
- У тизза қисмидан жароҳат олди. 24 соат ичида унинг ҳолати ҳақида тўлиқ маълумот оламиз. Элдорнинг айтишича бу жойидан олдин ҳам жароҳат олган экан.

- Черан барибир ҳужумчи ортида ўйнайдиган ўйинчи. Мавсум давомида у ҳужумда ўйнайдими? Ёки Миржаҳон Мираҳмадовга ҳам имкон бериладими?
- Мавсум узоқ давом этади. Шу боис барча футболчиларга имкон берамиз, шу жумладан Мираҳмадовга ҳам. Соф ҳужумчи сифатида ўйнаш ёки ҳужумчи ортида ўйнаш эса футболчининг ўзига боғлиқ.

- Мураббий сифатида олдин ҳам соврин ютганмисиз?
- Туркияда ҳам соврин ютганман, аммо Суперкубокни илк бор ютдим.

- "Пахтакор"даги илк матбуот анжуманида сиз 100 фоиз ҳужумкор ўйнаймиз дегандингиз. Бугун "Пахтакор" қанчалик ҳужумкор ўйнади деб ўйлайсиз?
- Биринчи галда ҳужумкор ўйин деган нарсага ойдинлик киритиб олишимиз керак бўлади. Бу 90 дақиқа давомида ҳужумда ўйнаш эмас керак пайтда ҳужумга ўтиш ва ўша ҳужумдан натижа чиқариш дегани.

- Уч йилдан буён Суперлигада тўпурар бўлаяпсиз. Бу йил нечта гол уришни мақсад қилгансиз?
Драган Черан:
- Аниқ бир рақамни айта олмайман, футбол жамоавий ўйин. Шу боис қанча гол урсам ҳам жамоамга фойда келтирсам бўлгани. "Пахтакор" - иккинчи уйим. Бошқа жамоага ўтиш ҳақида умуман ўйламаганман.





Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика