Latest news

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Суҳроб Нуруллоев: "Рақиб ва ўйин қаерда бўлишидан қатъий назар ғалаба учун ўйнаймиз" News

Суҳроб Нуруллоев: "Рақиб ва ўйин қаерда бўлишидан қатъий назар ғалаба учун ўйнаймиз"

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси ОФК кубоги Интерзонал финалида ўз майдонида "Ли Ман"дан устун келди (3:2).

Ушбу учрашувдан сўнг "Насаф" ярим ҳимоячиси Суҳроб Нуруллоевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Дастлаб ўйин ҳақида таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз. "Насаф" биринчи бўлимнинг ўзида учрашув масаласини ҳал қилиши мумкин эди...

- Учрашувнинг илк дақиқалардан бошлаб ташаббусни қўлимизга олдик. Тўп назорати ҳам биз томонда эди, десам янглишмаган бўламан. Тезкор гол руҳий жиҳатдан биз учун яхши бўлди. Биринчи бўлимда ги устунликни ҳисобда акс эттириб, мураббийларимизнинг кўрсатмаларини бажариб яхши кайфиятда танаффусга йўл олдик.

- Аввалги босқичдаги учрашувларда жамоа тезкор голдан сўнг яна гол уришга, ҳужумкорликни оширишга эътибор қаратганди. Балки бу сафар бироз салбий таъсир қилдими? Шундай жамоалар борки тез гол ўтказиб юборса ҳам ўз ўйинини йўқотмайди...
- Йўқ, ундай ўйламайман. Олдин тезкор голдан сўнг юзага келган имкониятларимизни голга айлантира олгандик. Кеча эса бунинг акси кузатилди.

- "Насаф" финалда бошқа даражадаги жамоа билан бошқа майдонда тўқнаш келади...
- Бизнинг мақсадимиз битта - чемпионлик. Рақиб ва ўйин қаерда бўлишидан қатъий назар ғалаба учун ўйнаймиз.



Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика