Latest news

08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  0 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  11 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  8 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  34 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  25

Стадионда чироқ йўқлиги Самарқанддаги футбол мавсумининг очилиш ўйинида мадҳияни қўйишга халал берди News

Стадионда чироқ йўқлиги Самарқанддаги футбол мавсумининг очилиш ўйинида мадҳияни қўйишга халал берди

Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги (Биринчи Лига) биринчи босқич 1-тури доирасида 4 апрель, жума куни Самарқандда «Регистон» ва «Машъал-2» жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
ЎзПФЛ матбуот хизмати хабарига кўра, ўйин 2:0 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлган.

Расмий протокол маълумотларига кўра, Самарқандда Биринчи Лига мавсумини очиб берувчи ушбу учрашувни бевосита «Олимпия» стадионидан 176 нафар томошабин кузатиб борган. Томошабинлардан бирининг Твиттерда маълум қилишича, «стадионда чироқ йўқлиги сабаб, мадҳияни қўя олишмади».

«Регистон» – «Машъал-2» учрашувини стадионда кузатиб борган самарқандлик журналистнинг Kun’га маълум қилишича, электрон воситалар ёрдамида давлат мадҳиясини қўйиш иложи бўлмаган бўлса-да, футболчилар ва ҳакамлар мадҳияни жонли ижро этишган, мадҳия ижро этилаётган вақтда Ўзбекистон байроғи кўтарилган.

Хабар беришларича, нисбатан салқин ва ёмғирли ҳавода маҳаллий вақт билан соат 16:00да бошланган ўйиннинг иккинчи бўлимида стадионга чироқ келган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика