Latest news

22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  26 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  2 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  13 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0

Ўртоқлик ўйини. "Спартак" "Пахтакор"ни иродали тарзда мағлуб этди News

Ўртоқлик ўйини. "Спартак" "Пахтакор"ни иродали тарзда мағлуб этди

Дубайда "Спартак" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

"Спартак" - "Пахтакор" 2:1

Голлар: Крал (30), Зобнин (87) - Черан (7-п).

Ҳакам: Душан Дмитриевич (Сербия).

"Спартак": Максименко, Жиго, Жикия, Айртон, Ешенко, Хендрикс, Крал, Игнатьев, Бакаев, Педро Роча, Понсе.
Захира: Селихов, Кутепов, Маслов, Гапонов, Зобнин, Умяров, Маркитесов, Мозес, Соболев, Ларссон.

"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Азмиддинов, Исмоилов, Йўлдошев, Ҳамробеков, Холматов, Эркинов, Черан, Турғунбоев, Дердийок. 


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90. Ҳакам иккинчи бўлимга қўшимча вақт қўшиб бермади.

87. "Спартак" стандарт вазиятдан сўнг тўпни жарима майдончаси ичига оширди. Жарима майдончаси ичидаги чалкашликдан Зобнин фойдаланди ва гол урди.

85. Ўйин якунланишига 5 дақиқа қолди. "Спартак" сўнгги дақиқаларда кўпроқ ҳужум қилмоқда ва ғалабани илиб кетмоқчи.

70. Сўнгги дақиқаларда москваликларнинг хавфли ҳужум ва зарбалари кўпайиб қолди. Аммо, Қувватов ҳозирча яхши ўйин кўрсатмоқда.

59. "Пахтакор" иккинчи бўлимда фаолроқ ҳужумга ўтмоқда.

48. Қайд этиш керакки, икки жамоа ҳам танаффусга кўплаб ўзгаришлар билан чиқди. Айниқса "Спартак" иккинчи таймда буткул бошқача таркиб билан чиққан.

46. "Пахтакор"нинг иккинчи бўлимдаги таркиби: Қувватов, Сайфиев, Исмоилов, Аъзамов, Комилов, Собирхўжаев, Ҳамробеков, Розиев, Темиров, Эркинов, Йўлдошев.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.


45. Биринчи бўлим якунланди.

36. Йўлдошев хато қилди ва Понсе бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Аммо, унинг йўллаган зарбасини "Пахтакор" дарвозабони қайтарди.

30. Алекс Крал узоқ масофадан "Пахтакор" дарвозасини чиройли тарзда ишғол қилди.

29. Холматов рақиб билан тўқнашиб кетди ва жароҳат олган бўлиши мумкин, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.

28. Хендрикснинг зарбасини Элдор Суюнов бартараф этди.

27. Турғунбоев жарима майдончаси яқинида Понсега қарши қўпол ўйнади, ҳакам эса унга сариқ карточка кўрсатди.

22. Бу сафар Роша тошкентликлар дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо "Пахтакор" посбони бу сафар ҳам ишончли ўйнади.

14. "Спартак" ўйинчиси жарима майдончаси ташқарисидан "Пахтакор" дарвозаси томон хавфли зарба йўллади, Суюновдан сейв!

7. ГООЛ!! Черан 11 метрлик нуқтада адашмади.

6. "Спартак" ҳимоячиси Самуэль Жиго жарима майдончаси ичида Ҳожимат Эркиновни йиқитди. Пенальти!

4. Ҳозирча "Спартак" ўйинни назорат қилишга уринмоқда, "Пахтакор" ўйинчилари эса пасларда хатоларга кўпроқ йўл қўйишмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Жамоалар майдонда.


TAS-IX эмас

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика