Latest news

18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  2 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  7 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  18 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  11 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0

Солигорскнинг "Шахтёр" клуби академиясида яна бир ўзбекистонлик мураббий иш бошлади News

Солигорскнинг "Шахтёр" клуби академиясида яна бир ўзбекистонлик мураббий иш бошлади

Одатда ўзбекистонлик мураббийларни Европа ва хориж жамоаларида кўриш кам кузатиладиган ҳолат ҳисобланади.

Бироқ бугунги кунга келиб Беларусь чемпионати вакили Солигорскнинг "Шахтёр" клуби академиясида икки нафар мураббийимиз фаолият олиб бормоқда. Бунга қадар "Бунёдкор", "Сўғдиёна", "Динамо" клубларини бошқарган Сергей Лушчан солигорскликлар академиясида иш бошлаганди. Яқинда ушбу мутахассисга доимий равишда кўмаклашиб келган, жорий йилда "Машъал"да Александр Хомяковга ёрдам бераётган Муҳиддин Ортиқов ҳам Беларусга йўл олди. Мураббий "Шахтёр" Солигорск академиясида 2005 йилда туғилган болалардан иборат жамоани бошқарадиган бўлди. 

"Тўғри йил бошида "Машъал"га келган эдим. Кейинчалик Сергей Ивановичнинг таклифига Беларусга кетдим. Муборакликлар билан шартнома тузаётганимда шундай банд бор эди. Солигорскнинг "Шахтёр" клубида фаолиятимни бошладим. Айни пайтда 2005 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоани шуғуллантирмоқдаман",- дейди Муҳиддин Ортиқов. 

Мазкур мураббий билан ташкил қилинган эксклюзив интервьюни тез орада эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг!

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика