Latest news

10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  8 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  38 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0

Сирожиддин Раҳматуллаев: "Дилявер Ваниев "Машъал"ни руҳий тушкунликдан олиб чиқиб кета олади. Бангладеш чемпионати савияси ҳақида эса ёмон фикр билдира олмайман" News

Сирожиддин Раҳматуллаев: "Дилявер Ваниев "Машъал"ни руҳий тушкунликдан олиб чиқиб кета олади. Бангладеш чемпионати савияси ҳақида эса ёмон фикр билдира олмайман"

"Машъал" жамоасининг футболчиси Сирожиддин Раҳматуллаев яқинда Бангладеш чемпионати вакили бўлган "Саиф Спортинг" жамоаси сафига бориб қўшилди.

Янги жамоаси сафига қандай бориб қўшилгани, "Машъал"даги вазият ва бошқа саволлар билан Сирожиддин Раҳматтуллаевга юзландик.

- "Саиф Спортинг" варианти қайдан пайдо бўлди? Таклиф қачон келиб тушди?

- Октябрь ойи ўрталарида ушбу жамоадан таклиф тушди. "Машъал" директори Илҳом ака Қурбонов билан гаплашиб барчасини келишиб олдим. Клубга ҳаммаси учун раҳмат айтаман. Бангладеш клубига 10 ойга ижара асосида ўтдим. Жамоа ихтиёрига эса 7 ноябрь куни етиб келдим.

- "Машъал" жамоаси сизни қўйиб юбориши қийин бўлмадими?

- Айтганимдек Илҳом ака мени тўғри тушундилар. Чунки, шартнома тузаётганимда агар четдан вариантлар бўлса йўл очиқ эканлигини айтгандилар.

- Клубдаги айни пайтдаги вазият ҳусусида нима дея оласиз ? Охирги ўйинларда жамоага нима етишмаяпти? Балки молиявий муаммолар панд бераётгандир...

- "Машъал" жуда ҳам яхши жамоа. Биз ҳеч қайси баҳсда бошқа жамоалардан кучсиз ҳаракат қилмадик. Балки, омад биздан юз ўгирган бўлиши мумкин. Молиявий томондан бироз қийинчилик бўлгани рост.

- Жамоа мавсумни жуда яхши бошлади, аммо иккинчи даврада омадсизликлар гирдобига тушиб қолди. Футболчиларни руҳлантириши мумкин бўлган нарса нима бўлиши мумкин ?

- Ҳа, иккинчи даврада омадимиз келмаяпти. Илҳом ака ва Дилявер Ваниев жамоани руҳлантириб бизга ишонишда давом этишди. Фикримча Дилявер Ваниев жамоани қийин ҳолатдан олиб чиқиб кета олади. Ўзи ҳам вақтида футболчи бўлган, жамоани қандай тайёрлаш бўйича тажрибаси катта. Очиқ кўнгил инсон дея оламан. Уларга раҳмат айтиб омад тилаб қоламан.

- Янги жамоангиз сизга қай даражада шароит ва қулайликларни яратиб берди?

- Клуб уй берди, барча шароитлар яхши. Мени аъло даражада кутиб олишди. Жамоа бош мураббийи белгиялик Пол Пот. Турли терма жамоаларда фаолият олиб борган, яхши савиядаги мутахассис экан.

- Бангладеш футболи даража ва савия жиҳатдан пастда. Лекин биламиз бу мамлакатда клублар молиявий томондан барқарор ва рақобат кучли...

- Мамлакатнинг футболи ва даражаси ҳақида ёмон фикр билдирмайман. Футбол ривожланмоқда. Вақтида Малайзия чемпионатининг савияси паст деб айтишарди. Лекин ўйлаб кўринг нега бизнинг футболчилар Малайзия чемпионатида кам, саноқли футболчи тўп тепмоқда. 

- "Саиф Спортинг" сизни нимаси билан ўзига жалб қилди ва қайси жиҳати сизда катта қизиқиш уйғотди?

- Клуб ОФК кубогида ўйнашни мақсад қилган. Шунинг учун ҳам шу клубни танладим десам муболаға бўлмайди. 

- Сир бўлмаса яна қайси хориж чемпионатларидан таклифлар тушди?

- Таиланд чемпионатидан ҳам чорлов қабул қилдим. Бироқ мен бу паллада ҳозирги жамоам билан шартнома имзолаб бўлган эдим. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика