Latest news

10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   0 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  0 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  5 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  2 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  5 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  107 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  8 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  14

Швейцария мураббийи Евро-2020'даги ёмон стартдан сўнг мамлакатига очиқ хат ёзди. Буни ўқиш керак News

Швейцария мураббийи Евро-2020'даги ёмон стартдан сўнг мамлакатига очиқ хат ёзди. Буни ўқиш керак

Владимир Петкович CH Media газетасига очиқ хат ёзди.

Швейцария мўъжиза яратди: 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраётганда ўзига келди, пенальтилар сериясида Францияни ўз уйига кузатиб юборди. Эртак қаҳрамонларидан бири бош мураббий Владимир Петковичдир. У жамоасини Жаҳон чемпионларига қарши етарли даражада тайёрлади, ўзгаришлар орқали ўйинга бурилиш ясай олди (Гавранович гол урди, Мбабу голли пас берди) ва ҳозирда улар ғалабани тантана қилмоқда. Ваҳоланки, бундан ўн икки кун олдин швейцариялик мухлислар Уэльс билан ачинарли ўйин намойиш этгани (1:1) ҳамда Италияга қарши чорасиз қолганидан (0:3) сўнг Петковични бисотидаги бор "ширин сўзлар" билан сийлашганди. Мураббий эса бу муносабатга жим туролмади — у CH Media газетасига очиқ хат ёзди.

Ушбу мактуб мазмуни билан танишинг:

Бизлар ва бутун Швейцария билан фахрланишингиз учун сизларга мўъжизали кечани тақдим этмоқчи эдик. Узоқ муддатли пандемия туфайли кўплаб қийинчиликлардан сўнг мухлисларни Италия устидан қозонилган ғалаба билан хурсанд қилмоқчи эдик. Учрашувга узоқ вақт тайёргарлик кўрдик. Лекин умидларимиз пучга чиқди. Сиз учун, ўзимиз учун ҳамда жамоани Римда қўллаб-қувватлаган тўрт минг швейцариялик учун умидсизликка тушиб қолдик.

Биз бундан жудаям афсусдамиз.

Жамоа 26 майдан буён биргаликда истиқомат қилмоқда: майдон, меҳмонхона, ошхона, ётоқхона, бари бир жойда. Барча ўйинчиларни бир мақсад бирлаштиради — бошқа жамоаларни мағлубиятга учратиб, сиз ва мамлакат учун шодлик улашиш; ҳар дақиқа ва ҳар сонияда энг зўри бўлиш.

Терма жамоани кўп муҳокама қиласизлар, унинг муаммолари ҳақида ўқиб, баҳслашасизлар. Мен ва шогирдларим диққат марказида бўламиз. Биз ҳар доим сиз кутган нарсаларни амалга ошира олмаймиз. Лекин ҳамиша талабларингизга муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз. Афсуски, бунга ҳар доим муяссар бўла олмаймиз.

Биз катта оиламиз. Зиддиятлар бўлиши табиий, аммо биз биргаликда муаммоларни ҳал қиламиз, бирлашамиз ва олға давом этамиз.

Сизни ишонтириб айтаманки, биз ҳар бир ўйинга пухта, тиришқоқлик билан ва аниқ мақсад асосида тайёрланамиз. Эртага янги давр бошланади.

Италия билан ўйинда терма жамоани ғалаба қозонадиган даражада тайёрлай олмадим. Аммо Туркияга қарши ўйинда плей-оффга чиқишимиз учун яна бир имконият бор. Ҳал қилувчи баҳсда биз нафақат тактик жиҳатдан тўғри ўйнашимиз, балки ўз қадриятларимиз ва фазилатларимизга риоя қилишимиз керак: ҳамжиҳатлик, яхши кайфият ва ҳурмат. Биз буни амалга оширамиз.

Кеча Ян Зоммер сафимизга қайтиб келди — у ота бўлди. Қизининг исми Найла. Бу бутун жамоага ажойиб лаҳза бахш этди. 

Ёдингизда бўлсин: футболчи ва мураббийларнинг ҳам ўз ҳиссиётлари, қўрқувлари ва қувончлари бор. Бошқалар сингари биз ҳам ожизмиз.

Шунинг учун биз ўйиндан олдин сизларнинг қўллаб-қувватлашингизга муҳтожмиз.

Якшанба оқшомида сизга бахт улашиш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Биз жамоа ва Швейцария билан фахрланамиз.

Ҳурмат билан, Владимир Петкович.


Оқил Абдубарноев таржимаси

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика