Latest news

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  10 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  109 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Швейцария иккинчи дивизионидан еврокубокка. “Вадуц” ҳақида нималарни билишимиз керак? (Мутолаа учун) News

Швейцария иккинчи дивизионидан еврокубокка. “Вадуц” ҳақида нималарни билишимиз керак? (Мутолаа учун)

Кетма-кет иккинчи йилдирки, Конференция лигаси футбол мухлисларига ноёб беллашувларни тақдим этиб келмоқда.

Мана масалан Норвегиянинг шимолий кичик шаҳарчадан келган "Будё-Глимт" гуруҳ босқичида "Рома"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди, плей-оффда "Селтик" ва АЗдан ўтиб, чорак финалга чиқди. Кичкина Гибралтар клуби гуруҳ босқичига йўл олиш ҳам мана шундай фикрларимизга тасдиғ бўла олади.

Конференция лигасининг 2022/2023 йиллар мавсумида Швейцария иккинчи дивизиони иштирокчиси “Вадуц” иштирок этмоқда. Аслида “Вадуц” Лихтенштейн жамоаси. Аммо маълум сабабларга кўра, улар қўшни мамлакат чемпионатида иштирок этмоқда.

“Вадуц” мусобақадаги юришини 2-cаралаш раундида Словениянинг “Копер” (икки ўйин натижасига кўра, 2:1), Туркиянинг “Коняспор” (5:3) ва Венанинг “Рапид” жамоаларидан устун келди.
Жамоа “Рапид” билан ўз майдонида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Жавоб учрашувида эса, ўта чиройли комбинациядан кейин амалга оширилган тезкор гол эвазига гуруҳ босқичга йўлланма олди. Швейцариялик турк ўғлони Тунахан Чичекнинг товон билан амалга оширган узатмаси ғалабани таъмиланди.

Танаффус арафасида “Тоттенхем” ва “Сток Сити” клубларида тўп сурган ҳимоячи Кевин Виммер ўйин қоидасини бузиб, майдондан четлатилди. Натижада, улар ўзларига керакли бўлган ҳисобни сақлаб қолди ва вазифани бажаришди.



"Вадуц" Швейцария чемпионатида ўйнайди, еврокубок мусобақалари йўлланмасини эса Лихтенштейн Кубоги орқали қўлга киритди. Чунки уларнинг мамлакатида бошқа мусобақа йўқ


УЕФА таркибида 55 та миллий ассоциация жамланган уларнинг фақат биттаси ўз чемпионатига эга эмас. Гап дунёнинг энг кичик 6 давлатидан бири бўлган Лихтенштейн борасида айтилмоқда.
Князлик ҳудудида ҳаммаси бўлиб, 7 та футбол жамоаси рўйхатга олинган. Шундан келиб чиқиб, мамлакат футбол ассоциацияси ўз чемпионатини ўтказа олмайди. Натижада клублар “меҳмон иштирокчи” мақомида Швейцария футбол тизимида фаолият юритади.

“Вадуц” сўнгги минг йилликнинг 5та мавсумини Швейцария Суперлигасида ўтказди. Охирги марта 2020/21 йилги мавсумда. Жамоа асосан иккинчи дивизионда иштирок этади. Бунинг учун клуб Швейцария ФИга тахминан 170 минг евро тўлайди. Назарий жиҳатдан, “Вадуц” ҳатто Швейцария чемпиони бўлиши ҳам мумкин, аммо еврокубок мусобақларида иштирок эта олмайди.

Хўш, унда клуб қандай қилиб еврокубокларга йўл олади?  Лихтенштейн ўзининг ягона кубогига эга, унинг ғолиби еврокубокларга йўлланмани қўлга киритади.

Яқин-яқингача Лихтенштейн кубоги соҳиби халқаро иштирокини ЕЛнинг саралаш босқичидан бошларди. Эндиликда КЛ саралашига йўл олмоқда.



“Вадуц” - ўз тарихига эга клуб. “ПСЖ”га 0:7 ҳисобида енгилган, шотланд клубига эса, аламли тарзда йўлланмани бой берган


Мазкур жамоа Лихтенштейн кубогининг асосий фаворити дейиш мумкин: 1997/98 йилги мавсуммдан буён “Вадуц” бор-йўғи бир марта кубокни қўлга кирита олмаган - 2012/13 йилги финалда пенальтилар сериясида “Эшен-Маурен”га имкониятни бой берган. Жамоа ҳисобида 48 та кубок бор. Клубнинг энг яқин таъқибчисида кубоклар сони 11тани ташкил қилади. Ўз вақтида жамоа либосида дарвозабон Ян Зоммер ва ҳужумчи Марко Девич тўп каби юлдузлар тўп сурган.

Саралаш босқичлари ушбу жамоа учун жиддий муаммо ҳисобларади. Жамоа халқаро мусобақада сўнгги марта 1996 йилда қатнашганди. Ўшанда у Кублк эгалари Кубоги турнирида Риганинг “Университате” клубини пенальтилар сериясида мағлуб қилганди. Кейин эса таркибида Леонардо, Бернард Лама ва Поль Ле Гуэндек футболчилари бор “ПСЖ”га дуч келганди. Камтарин жамоанинг парижликларга кучи етмаган ва 0:4, 0:3 ҳисобидаги мағлубиятларни қабул қилиб олганди.

2002 йилда Лихтенштейн клуби УЕФА кубоги саралашидан ўтишга жуда яқин келганди. Меҳмонда урилган гол устунлиги эвазига гуруҳ босқичида Шотландиянинг "Ливингстон" жамоасига ютқазиб қўйганди. Ўз майдонида 1:1 ҳисобида ўйнаган, меҳмонда 0:0 ҳисобидаги можароли дурангни ўйнаган.

Нега можароли дейишингиз мумкин? Сабаби меҳмонлар ўйиннинг қўшимча дақиқасида бурчак зарбасини амалга оширишган ва гол уришганди. Бироқ хорватиялик ҳакам Иван Новак айнан “Вадуц” футболчиси дарвозага зарба йўллаган пайтда финал ҳуштагини чалганди.




Ундан кейинги йилларда еврокубок мусобақаларининг саралаш босқичлари янада мураккаб кўриниш олган. Жумладан, 2004 йилда саралаш босқичлари сони кўпайди. Шундан кейин клуб ЕЛ йўлланма олиши қийинлашди. Лекин КЛда ишлари ёмон эмас. Эндиликда жамоанинг шинам стадионига УЕФАнинг энг қизиқарли ва ноёб мусобақаси ташриф буюради.




Дарвоқе, “Вадуц” еврокубок мусобақаларидаги ягона 2-дивизион иштирокчиси эмас. Охирги шов-шувли воқеага 2013/2014 йиллар мавсумида “Уиган” сабабчи бўлган. Ўша вақтда жамоа АПЛда омадсизликка учраб, Чемпионшипга тушиб кетганди. Лекин Англия кубогини қўлга киритиши оқибатида халқаро аренада тўп сурган.

Ҳатто Швейцария чемпионати учун ҳам янгилик эмас. Мана масалан иккинчи дивизион вакили “Лозанна” Швейцария кубоги финалчиси сифатида ЕЛ саралашида қатнашган ва гуруҳ босқичини 1 очко билан сўнгги ўринда якунлаган.  Лекин  жамоа саралашнинг плей-офф беллашувида Москванинг “Локомотив”  (иккита ўйинда 1:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва пеналтилар сериясида ғалаба) клубидан устун келган.


Оригинал манба

Самандарбек таржимаси

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика