Latest news

17:24Суперлига. "Динамо" - "Локомотив": Асосий таркиблар маълум  0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   4 16:16Суперлига. ОКМК - "Олимпик" 1:1 (матнли трансляция)  6 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  0 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  6 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0 14:31"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  2 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   2 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  1 12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   3 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  16 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  3 11:51Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"  4

Шуҳрат Раҳмонқулов: "Вазифамиз "Пахтакор"нинг фалсафасига мос" News

Шуҳрат Раҳмонқулов: "Вазифамиз "Пахтакор"нинг фалсафасига мос"

Ўзбекистонлик футбол мухлислари анчадан буён бўш дарвозага кириб кетаётган тўпга шунчаки, оёқ қўядиган эмас, балки тўпни ҳимоячилардан олиб қўйиб, уларга қарши кескин курашда (баъзан бу кураш қўпол тус ҳам олади) ўзларига вазият яратиб, гол урадиган тўпурарларни кўришмаяпти ва бундайларни соғинишди.
Бошқача айтганда, ўз фаолиятлари давомида 100тадан кўп гол урадиган голеадорларни. Яқин ўтмишнинг шундай ҳужумчиси билан «Чилонзор» стадионида учрашдим. Ушбу ўйинчи - 1971 йилнинг 19 апрелида туғилган Шуҳрат Раҳмонқулов (Раҳмонқулов аслида асосан ярим ҳимоячи сифатида тўп сурган - IF. изоҳи). Шуҳрат ҳозирги кунда «Пахтакор» ФКга қарашли футболга ихтисослаштирилган 16-БЎСМда директор лавозимида ишламоқда. Таъкидлаш жоизки, ушбу даргоҳ тарбияланувчилари «Пахтакор» академиясининг яқин келажакдаги захира ўйинчилари ҳисобланишади. Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони академияси хусусида газетамизда кўп маротаба тўхталганмиз, шунингдек, унинг тизими хусусида клубнинг спорт ишлари директори Григорий Цейтлин билан суҳбатимизда атрофлича сўз юритганмиз. Бу сафар гап академиянинг қуйи босқичи ҳисобланган ихтисослаштирилган мактаб тўғрисида боради. Албатта, унинг директори ҳақида ҳам алоҳида тўхталмасликнинг иложи йўқ. Демак, мулоқотимиз аввалида Шуҳрат Раҳмонқуловнинг футболчилик фаолиятида эришган асосий ютуқларини қисқача эсга оламиз.

1995 йил: МҲСК - кумуш медаль; 1996 йил: МҲСК - бронза медали; 1997 йил: МҲСК - олтин медаль;  1998-1999 йиллар: «Нав-баҳор» - бронза медали; 2001 йил: «Пахтакор» - кумуш медаль. Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзоси, Ўзбекистон чемпионатида 108та, мамлакат кубоги баҳсларида 19та, қитъа кубоклари доирасидаги учрашувларда 2та, миллий терма жамоамиз таркибида 5та, жами 134та гол муаллифи.

Тан олайлик, кўпчилик футболчилар ҳавас қиладиган ва уларга ўрнак бўладиган фаолият!  Суҳбатни Тошкент шаҳар биринчилиги баҳслари ўтказилаётган «Чилонзор» стадионида ишчан руҳда бошладик.

- Шуҳрат, кел, яхшиси, мен ҳеч нарса сўрамайман. Мулоқотимиз аввалида сен ўзинг раҳбарлик қилаётган мактаб, унинг олдига қўйилган вазифалар, шароитлар, ёрдам бераётган ҳомийлар, БЎСМга болаларни қабул қилиш қоидалари ва уларнинг истиқболи, қўл остингда ишлаётган ёрдамчиларинг хусусида тўлиқроқ тўхталиб ўтсанг...  

- 16-БЎСМга 2013 йили раҳбар сифатида тайинландим. Олдимда биринчи навбатда яхши кадрлар - кучли мураббий ва мутахассисларни танлаш вазифаси турарди. Албатта, бу борада «Пахтакор» раҳбарияти билан алоҳида маслаҳатлашдик. Ахир буюк жамоамизнинг юқори мақомини қўллаб-қувватлашимиз шарт. Бунга барча мураббий ва футболчилар риоя этишлари лозим. Мураббийларнинг вазифалари клуб ва унинг академиясига яқин келажак учун захира ўйинчиларини тайёрлашдан иборат. Яъни қўл остимиздаги энг яхши болаларнинг «Пахтакор» академиясига бемалол  ўтишларини таъминлашимиз талаб этилади. Тўғри, бунинг учун аввало, уларнинг ўзлари интилишлари керак.

«Пахтакор»нинг Ўзбекистон чемпио­нати биринчи ва иккинчи лигаларида ҳам жамоалари бор. Ўқувчиларимизнинг айримлари ушбу жамоалар таркибига қабул қилинганлар. Мактабимизда таҳсил олишган футболчилардан ҳеч бири (шу жумладан, юртимизда «Пахтакор»га қарашли бўлган барча ўйинчилар ҳам) изсиз йўқолиб кетмайди. Клуб барча ўқувчилар, яъни академияни тамомлагунча таҳсил олган футболчиларга жамоа топиб беради. Буни ўзим раҳбарлик қилаётган БЎСМ мисолида олсак, мактабимизни ўқувчилар 16-17 ёшларида тамомлашади. Лекин бунгача улар кескин рақобат остида бўладилар. Болалар кўп ва уларнинг ҳаммалари «Пахтакор»да тўп суришни хоҳлашади (бошқа академияларда ҳам шундай ҳолатни кузатиш мумкин).

Ҳаттоки, ота-оналар ўз ўғилларини бошқа вилоятлардан олиб келиб, уларни шу ердаги оддий умумтаълим мактабларига жойлаштиришга ҳаракат қилишади, фарзандлари учун уй ёки хонадон топишади. Фақатгина фарзандлари футбол ўйнашса, бас. Агар бола академия талабларига жавоб берса, у 7-синфдан бошлаб, махсус академик гуруҳда таҳсил олади. Қисқаси, болакай футболчи сифатида ўсиши ва маҳорати ошишига ёрдам сифатида клуб ҳисобидан ўқийди, яшайди. Мактабимизнинг иш принципи шундай. Бу ўринда ҳавас қилгудек шароитларни яратиб берган «Пахтакор» клуби эътиборини алоҳида қайд этиш жоиз.

Ўқувчиларимиз 2та аъло сифатли майдонда машғулотлар ўтказиб, футбол ўйнашади. Ишлаш учун шароитлар ва мактаб таъминоти аъло даражада. Самвел Бабаяннинг шахсан ўзи ишларимизни назорат остига олган ва шу билан бирга мураббийлар штабимизга буткул ишонади.

- Энди мактаб тарихи тўғрисида ҳам бироз маълумот берсанг...


- Мазкур БЎСМга 1982 йили Собир Раҳимов тумани Халқ таълими бош-қармаси томонидан асос солинган. Олдинлари бу ерда тақсимот бўйича иш олиб борилган: мактаб қошида футбол тўгараклари фаолият юритган. Кейинчалик мактаб ўша туманнинг «Агрегат» стадионида марказлаштирилган.

2007 йилнинг 31 январида мазкур мактаб «Пахтакор» ФК бошқарувига ўтказилди. Ўшанда барча даражадаги ўйинчилар тайёрлаш сифатини оширишга оид футболни ривожлантириш борасида қарор қабул қилинганди. 2013 йили шу ерга, яъни «Чилонзор» стадионига кўчиб ўтдик. Бу ерда мактабни мен қабул қилиб олдим. Турли йилларда мазкур БЎСМда мамлакатимиз футболи ривожига муносиб улуш қўшишган таниқли мураббийларимиз фаолият юритишган: Юрий Господарчук, Лаврентий Илуридзе, Равшан Юнусов, Аҳмаджон Мусаев, Дилшод Нуралиев... Ўтган вақт давомида мураббийлар штаби ва футболчилар ўртасида таълим бериш ҳамда методика соҳасида анча ўсиш кузатилди. Айни пайт биз пойтахтимиздаги етакчи клублар ва академияларга муносиб рақобат кўрсатяпмиз. Масалан, ўтган йили 3-ўринни эгаллаб, совриндорлар қаторидан жой олдик. Табиийки, бу билан кифояланиб қолмоқчи эмасмиз. Албатта, «Пахтакор» ва «Бунёдкор» жамоалари академиялари асосий таркибларидаги футболчилар анча кучли. Аммо бизнинг ўқувчилар ҳам улардан ўрнак олишади ва академияга кириш учун интилишади. «Игна билан қудуқ қазишади» мақоли бизнинг ўқувчиларимизга аталгандек.

- Мавсум давомида қандай мусобақаларга кўпроқ эътибор қаратилади?


- Албатта, Тошкент чемпионати ва Наврўз кубогига. Мураббий ва болалар учун асосий имтиҳон эса, мамлакатимизнинг профессионал футбол клублари қошидаги БЎСМ ҳамда спорт интернатлари ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган республика биринчилиги ҳисобланади. Унинг доирасида профессионал футбол жамоалари қошидаги катта ва кичик ёш гуруҳлари учун турнирлар ўтказилади. Мусобақада академияларнинг битирувчи синфлари жамоалари иштирок этишади. Бошқача айтганда, бизнинг ўқувчиларимиздан бироз катта ўйинчилар. Уларнинг ортидаги ёш тоифасида эса даргоҳимиз тарбияланувчилари ва бизга ўхшаш мактаб ва интернатлар ўқувчилари қатнашадилар. Барча турнирлардаги вазифамиз «Пахтакор» клуби фалсафасига мос тушади: доимо ва ҳамма жойда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз! Ушбу вазифа қанчалик қийин бўлмасин, тарбияланувчиларимиз учун «Пахтакор» ФК раҳбарияти олдида қизаришни хоҳламаймиз.  

- Фаолиятинг давомидаги бирорта қизиқарли воқеани сўзлаб бера оласанми? Шояд, бу ёшларга ибрат бўлса...


- Футболчилик давримда кўплаб қизиқарли воқеликлар юз берган. Бунга мисол тариқасида барча замонлар учун муҳим саналган битта ибратли воқеани келтирмоқчиман. Фаолиятим давомида шундай вақт ҳам бўлдики, ўзимни барча нарсани биладиган билимдон ва ақлли, деб ҳисоблаганман. «Менга ҳамма нарса мумкин ва бунинг учун кечиришади» қабилида ўйлаганман. Бунинг оқибатида учрашувлар давомида ҳакамлар билан жуда кўп тортишадиган бўлдим. Бир марта ўртоқлик ўйинида қандайдир вазиятда реферига эътироз билдирдим. Ўшанда МҲСК таркибида ўйнардим. Ҳакам менга сариқ карточка кўрсатди. Мен эса «Сариқ карточка бўлса, нима? Бошқа карточка кўрсатмайди», деган хаёлга бордим. Кейинги вазиятда яна ўз фикримни билдириб, у билан очиқчасига баҳслашдим ва шу заҳоти кўз ўнгимда қизил карточка кўрдим. Тез орада навбатдаги ўртоқлик баҳсида майдонга тушдик. Буниси расмий ўйинга тайёргарлик жараёнини ўтаб берар ва унда ўз маҳоратимни тўлиқ намойиш этиб, асосий таркибдан ўрин олишга лойиқлигимни исботлашим талаб этиларди. Бундай қарасам, олдинги учрашувни бошқарган ўша ҳакам. Ўйин бошланди. Мен дарров унга яна эътироз билдирдим: «Нимага ўтган учрашувда мени майдондан четлатдинг? Ҳаммаси менинг қўлимда, деб ўйладингми?» Бунга жавобан шу заҳоти яна қизил карточка билан жазоландим. Шундан сўнг интизомга қатъий риоя қилишга одатланиб, ҳакамларга муносабатимни жиддий тарзда ўзгартирдим. Менга ўша иккинчи дарс - иккинчи ўйин анча фойда берганди. Биринчидан, жамоамизни яна учрашувнинг илк дақиқаларидаёқ қийин аҳволда қолдиргандим, иккинчидан, яхшигина жаримага тортилдим, учинчидан, ҳакамлардан «Ғаламис» номини орттирдим... Бунинг давоми шарт эмас, шунинг ўзи етарли! Лекин мен ўзгардим ва реферилар ҳам буни сезишди. Чунончи, кейинчалик умуман қизил карточка олмадим ва барча вазиятларда ақл билан иш юритдим. Ёш футболчиларга шундай мурожаат қилмоқчиман: ҳеч қачон бошқаларга тақиқланган нарса мен учун мумкин, деб ўйламанг. Яна зинҳор нимагадир эришдим, деб ҳисобламанг!

- Фикрингга қўшиламан. Сенингча, олдинги даврга қараганда, футболимизда ўсиш борми?

- Икки даврдаги шароитларни ўзаро солиштирсак, осмон ва ерчалик фарқ бор! Бошқа кўплаб омиллар, жумладан, ҳаётда юз берадиган кутилмаган ҳолатлар учун футболчиларнинг ижтимоий ҳимояси борасида ҳам шу фикрни билдириш мумкин. Ҳозирги пайт машғулот ўтказиш, таълим олиш ва тикланиш учун барча шароитлар яратилган. Ўқувчилар ихтиёрида ажойиб база ва стадионлар бор. Биз эса бошқача майдонларда тўп сурганмиз, бошқача кийиниш хоналарида либос алмаштирганмиз, ғалати шартномалар тузганмизки, у билан ўз ҳуқуқимизни исботлай олмасдик. Ҳозирги болалар ҳамма нарсага эгалар, ҳаттоки, жамоага янги келган футболчилар ҳам.

Ўйин сифати борасида тўхталсам, бизнинг давримизда қанча кучли ҳужумчилар бўлишган?! Ўшанда йигитлар қанча гол уришган? Ҳар бир клубда моҳир тўпурарлар ўйнашарди: Игорь Шквирин, Фурқат Эсонбоев, ака-ука Дўрмоновлар, Равшан Бозоров, Шуҳрат Мақсудов, Ойбек Усмонхўжаев, Жаъфар Ирисметов... Битта мавсум давомида етарлича голлар урган ҳамда тўпурарлик унвонини қўлга киритиш учун курашган яна кўплаб ўйинчилар бор эди (бу ўринда Шуҳрат ўз исм-шарифини келтирмай, камтарлик қилди. Ўша пайт у ҳам дадил тўпурар ҳужумчи эди). Айни пайт менимча, бундай футболчилар кам. Энди гол уришга иқтидори бор ўйинчиларни синчиклаб излаш ва улар билан қатъий тарзда ишлаш керак. Бу борада мураббий ҳам ўз сезгисини тўлиқ намойиш этиши лозим.

Яна ўзим раҳбарлик қилаётган БЎСМга қайтсам, шаҳар биринчилиги олий лигасида, майли, 6-8та жамоа иштирок этсин ва биз 3-4 давра ўйнайлик. Лекин ҳозиргидан фарқли ўлароқ, рақобат кучаяди. Бошқалар бундан ўрнак олиб, шу даражага чиқишга интилишади. Шунда футболчиларимиз кучли ва сермаҳсул ўйнашади, олий лигамиз ва хориж чемпионатларида тўп суришади...

P.S: мазкур суҳбат нисбатан қисқартирилган шаклда берилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика