Latest news

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  0 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  25 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

Шуҳрат Муҳаммадиев: "Локомотив"га чемпион бўлиш учун келдим" News

Шуҳрат Муҳаммадиев: "Локомотив"га чемпион бўлиш учун келдим"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси футболчисига айланган Шуҳрат Муҳаммадиев сайтимизга эксклюзив интервью берди.


"Насаф" жамоасининг собиқ футболчиси "Локомотив"га катта мақсадлар билан келганини таъкидлади.


- Аввало "Насаф" клуби раҳбариятига, жамоадаги барча мураббий ва ишчи ходимларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. "Насаф" билан дўстона руҳда, ака-ука бўлиб хайрлашдик. Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, ёрдамчи мураббий Шуҳрат Тошпўлатов, Денис Иванков, Илнур Сибагатуллин ва жамоа шифокорлари, маъмурларга раҳмат деб қоламан.

Жамоанинг ашаддий мухлислари, ишқибозларига катта раҳмат айтаман. Улар доимо жамоамизни, хусусан мени фаоллик билан кўллаб-қувватлашган. Улардан ҳеч қачон ёмон сўз ёки ҳақоратли гаплар эшитмаганман. Уларга катта раҳмат дейман. "Насаф"га эса ОЧЛда омад ёр бўлишини тилайман. Кун келиб албатта яна "Насаф"га қайтаман, деб ўйлайман. Ҳар ҳолда "Насаф"нинг эшиклари мен учун очиқ.

"Локомотив"га қандай келиб қолдим? Клуб раҳбарияти мени "Локомотив"да ўйнашимни хоҳлади ва буни ўзим ҳам истадим. Ниҳоят ушбу келишув амалга ошди ва мен "Локомотив" футболчисига айландим. Бу жамоа ўз олдига юқори мақсад ва вазифаларни қўяди. "Локомотив"га ўтишимга яна бир сабаб, мен чемпион бўлишни истайман. "Локо" эса биласиз чемпионатда олтин медаллар учун курашади. Бу жамоа билан ушбу ниятимга эришаман, деб умид қиламан.

"Насаф"даги дўстларимни соғинаман. Улар билан яна бир жамоада ўйнашни истардим. Лекин "Локомотив"да ҳам қадрдон дўстлар йўқ эмас. Масалан Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Йўлдошев, Сардор Мирзаев, Шерзод Файзиев каби футболчилар билан дўстмиз. Шунингдек, клуб матбуот хизмати раҳбари Хайрулла Холиқов билан ҳам "Машъал"даги фаолиятим орқали ака-ука бўлиб кетганмиз. Албатта Хайрулла акани бу ерда учратиш ёқимли бўлди. "Локомотив"да ажойиб муҳит яратилганига бугун гувоҳ бўлдим. Мени янги жамоада жуда илиқ кутиб олишди.

Ўйлайманки, жамоа билан янги мавсумда ички чемпионатда ҳам, ОЧЛда ҳам муваффақиятли иштирок этамиз. Мен жамоага наф келтириш учун боримни сарфлайман.

Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф"дан кетди...

«Локомотив» Шуҳрат Муҳаммадиев ва Диёр Туропов билан шартнома имзолади

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика