Latest news

12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  20 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  5 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  16 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  9 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  26 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0

Шуҳрат Муҳаммадиев: "Жамоамиз ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман" News

Шуҳрат Муҳаммадиев: "Жамоамиз ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман"

Кеча бўлиб ўтган "Андижон" - "Локомотив" (1:2) баҳсидан сўнг "темирйўлчилар" сафида энг яхши ўйин кўрсатган футболчилардан бири Шуҳрат Муҳаммадиев интервью берди.

"Ўйин яхши бўлди. Ҳар икки жамоа охиригача кураш олиб борди. Биласиз, Кубок ўйини чемпионат баҳсларидан фарқ қилади. Биз биринчи таймда бироз бўш ҳаракат қилдик, лекин иккинчи бўлимда вазиятни қўлга олдик.

"Андижон" менда илиқ таасурот қолдирди. Улар ҳам охиригача ҳаракат қилишди. Ўйиндан олдин "Андижон"да футболчиларни руҳлантириш кучли бўлган экан.

Ғалаба тўпини киритганимдан хурсандман. Ўша вазиятда омадим ҳам келди ҳисоблайман. Ҳимоячи бўлганим учун менга кўпроқ голли тўпларни узатиш ёқади, аммо бу ўйинда ўзим ҳам гол урдим. 

Кубок доирасида навбатдаги учрашувни ўз майдонимизда "Турон"га қарши ўтказамиз. Мана шу баҳсда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - дейди Шуҳрат Муҳаммадиев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика