Latest news

17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  0 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  6 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  4 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  20 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1

Шота Арвеладзе: "Афсуски "Навбаҳор" билан ўйинларда футболдан кўра жанжаллар кўпроқ бўлмоқда" News

Шота Арвеладзе: "Афсуски "Навбаҳор" билан ўйинларда футболдан кўра жанжаллар кўпроқ бўлмоқда"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.

"Афсуски "Навбаҳор"га қарши ўйинларда доим футбол эмас кўпроқ жанжаллар билан ўтади. Тўқнашувларга жуда кўп вақт йўқотамиз. Ҳар бир аут ёки бурчак тўпи учун футболчилар ўртасида баҳс бўлади. "Навбаҳор" бугун асосан ҳимояланди ва қарши ҳужумга ўтди. Биз тўпни кўпроқ ўзимизда ушладик ва ўйинни назорат қилдик. Рақиб посбони бир неча бор жамоасини голлардан қутқарди.

Рақибга, унинг мухлисларига доим ҳурмат билан муносабатда бўламан.

Бугун "Ал Ҳилол"га қарши ўйинга тайёргарлик бўлмади. Қандай қилиб Ўзбекистон чемпионати ўйини орқали ОЧЛ баҳсига тайёрланиш мумкин? "Навбаҳор"га қарши баҳсдан кейин "Ал Ҳилол" ҳақида ўйлашни бошлаймиз.



"Навбаҳор" ОЧЛда ўйнашга қодирми? Ўзбекистонда ОЧЛда ўйнай оладиган 5-6та клуб бор. "Навбаҳор" ҳам улар қаторида.

Умуман олганда "Пахтакор" бугун ҳақли тарзда ғалабага эришди деб ўйлайман. Иккинчи голни 10 кишига 10 киши қолганда урдик.

Сидиқов ва Комилов умумий гуруҳда тўлиқ куч билан машғулот ўтказишга деярли тайёрлар. Тахминан 3-4 ҳафтадан сўнг улар тўлиқ куч билан машғулот ўтказишади.

Сўзим охирида "Навбаҳор" мухлисларига оқ йўл тилаб қолмоқчиман. Ўтган йил ушбу клуб мухлислари Тошкентдан қайтаётганда автоҳалокат содир бўлганди, бугун узоқ йўл босиб келганларга раҳмат айтаман ва улар эсон омон уйларига етиб олишларини тилайман", - деди Шота Арвеладзе.


Тез орада Андрей Канчельскис ва Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжуманини тўлиқ ҳолда сайтимизда томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика