Latest news

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  17 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

"Шўртан" "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйди News

"Шўртан" "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйди

Иккинчи давра ўйинларига пойтахтда тайёргалик кўраётган Ғузор жамоаси 25 июль куни дастлабки синов-назорат баҳсини ўтказиб олди.
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган «Дўрмон» стадионида Зоир Тўрақулов бошчилигидаги жамоа «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушди. Кескин ва қизикарли курашларга бой тарзда кечган мазкур учрашувда жиззахликлар кичик фарқ билан зафар қучишди.

«Таркибдаги йўқотишлар ўрнини қисқа муддатда муносиб футболчилар билан тўлдириш мақсадида олиб бораётган ишларимиз нечоғли самарали бўлаётганлигини амалда кўришимиз учун хам бундай учрашувлар зарур. Шу боис ҳам тайёргарлик босқичида ўтказиладиган бундай ўйинларда хисоб мухим ахамият касб этмайди. Даврон Файзиев бошқарувидаги жамоа билан ўтказган баҳсимиз жуда фойдали бўлди. Қўл остимизда харакат қилаётган футболчилар ва жамоага янги келиб қушилган номзодларнинг холати ва имкониятларини билиб олдик. Олдимизда қисқа бўлса-да, хали вақт бор. Ана шу муддат ичида машғулотларга зўр берамиз ва режалаштирилган ўртоқлик учрашувлари орқали таркибни мукаммал шакллантирамиз», - дейди «Оқ бўрилар» бош мураббийи.

Бевосита таркибга тўхталадиган бўлсак, биринчи даврада клуб шарафини ҳимоя қилган Асрор Алиқулов, Александр Корнейчук, Зохид Раупов, Ярослав Крушельницкий, Ботир Қодиркулов, Аббос Омонов, Иброхим Отахонов, Александр Востриков, Павел Соломин, Жамол Отақулов сингари тажрибали футболчилар билан бир қаторда, асосий таркибга номзод саналган Толиб Очилов, Бобир Тўраев, Элёр Интизомов, Шахзод Хурсанов, Олим Каримов, Юсуф Бўриев, Ғулом Рахмонов, Умар Эшмуродовлар хам машғулотларда иштирок этишмоқда. Синовдан утаётган янги футболчилар хақида гап кетганда, дарвозабонлар – Михаил Спиридонов («NBU-Осиё»), Темур Жўраев («Пахтакор»), футболчилар Абдували Мўминов (Козоғистон биринчи дивизиони), Равшан Абдувохидов («Чуст-Пахтакор»), Махмуд Абдурахмонов («Зомин»), Азиз Ғуломхўжаев («Қизилқум»), Жавлон Гусейнов («Нефтчи»), Санжар Тўрақулов, Феруз Фахриддинов ва Алишер Ибрагимов («Нуристон», Қашқадарё иккинчи лигаси)ларни тилга олиб ўтишимиз мумкин. Уларнинг «Шўртан» таркибида қолиш-қолмаслиги мана шу йиғин давомида аниқ бўлади.
 
«Шўртан» - «Суғдиёна» - 2:3.  Қибрай «Дoрмон». 25 июль
Хакамлар
: Х.Рўзиев, С.Шоюсупов, О.Абдувосилов.
«Шўртан»: М.Спиридонов (Т.Жўраев, 46), А.Алиқулов (Я.Крушельницкий, 46, Э.Интизомов, 76), З.Раупов (Ж.Гусейнов, 46, Т.Очилов, 68), А.Мўминов (У.Эшмуродов, 60), Б.Қодиркулов (А.Омонов, 46), О.Каримов (Ю.Буриев, 50), Р.Абдувохидов (Б.Тўраев, 46, Г.Рахмонов, 74), А.Ғуломхўжаев, Ф.Фахриддинов (П.Соломин, 46), И.Отахонов (Ш.Хурсанов, 46), А.Востриков (С.Тўрақулов, 46).
«Шўртан» таркибида голларни И.Отахонов (23) ва Ш.Хурсанов (81-пен.) киритишди. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика