Latest news

12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  3 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  4 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  8 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  2 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  5 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0 07:46Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"  0 07:20Суперлига. Бугун Қаршида ўйин бор  17 06:00Серия А. "Рома" - "Ювентус" 1:1   0 05:55Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0

"Шўртан" мураббийлар штабига Баҳром Ҳакимов ёки Рауф Инилеев келиши мумкин News

"Шўртан" мураббийлар штабига Баҳром Ҳакимов ёки Рауф Инилеев келиши мумкин

Шу кунларда миллий чемпионатимиз иккинчи давра ўйинларига пухта ҳозирлик кўраётган “Шўртан” жамоасида асосий эътибор таркибни кучайтириш ишларига қаратилган.

Аммо биргина асосий таркибни тажрибали футболчилар билан шакллантириш орқали кўзланган мақсадга эришиб бўлмаслиги барча бирдек аён. Шу боис, мана шу жиҳатларни ҳисобга олган “Оқ бўрилар” клуби раҳбарияти мураббийлар штабини анчайин тажрибали мутахассислар билан кучайтириш масаласини ҳам ўйлаб кўрмоқда.

Бу борада айни пайтда бўш қолган ва ишсиз юрган мамлакатимизнинг бир қатор тажрибали мураббийларидан бирини Ғузорга таклиф этиш кўзда тутилган. Гарчи, иккинчи давра бошланишига оз фурсат қолаётган бўлса-да, клуб раҳбарияти бу борада жиддий ҳаракатни бошлаб юборган. Ва мана шу қисқа вақт ичида “Шўртан” мураббийлар бошқарувига янги мураббий келиш эҳтимоли кўпроқ бўлиб турибди.

Биз ҳозирча номзодлар орасида Баҳром Ҳакимов ва Рауф Инилеевлар борлигини айтиб ўтишимиз мумкин. Биринчи галда айнан ушбу номзодлар тилга олинаётганлиги бежизга эмас. Маълумки, Баҳром Ҳакимов ҳам, Рауф Инилеев ҳам ўз вақтида “Шўртан”да фаолият кўрсатишган эди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика