Latest news

00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  6 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3

"Шўртан" академияси майдонига автоматик суғориш тизими ўрнатилди News

"Шўртан" академияси майдонига автоматик суғориш тизими ўрнатилди

Юртимизда футбол мавсуми якунланиб бормоқда.

"Футбол жамоалари таътилга чиқишига қарамай, клублар янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишади. Ҳар холда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган клублар янги мавсум тараддудини ҳозирданоқ бошлаб юборишган.

"Шўртан" жамоаси жорий мавсум Про лигада 5-ўринни, ёшларимиз "Шўртан" U-19 жамоаси эса 24 жамоа орасида Ўзбекистон биринчилигида кучли бешликдан жой эгаллади. Шу тариқа ғузорликлар учун 2023 йилги футбол мавсуми ўз якунига етди.

"Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-355 сонли Ўзбекистон Республикаси президенти қарори ижросини таъминлаш ва 2024 йилги мавсумга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида “Шўртан” профессионал футбол клуби ҳозирданоқ тайёргарлик ишлари бошлаб юборган.



Клуб тайёргарлик доирасида Ғузор "Марказий" ўйингоҳи ёритиш тизимини 1400 люксга келтирди. Стадион майсасини суғориш тизими ҳам автоматлаштирилди. Мавсум якунида майдонга минерал ўғитлар билан ишлов берилиб, янги мавсум учун ёпилди.  

Ўз келажаги ҳақида қайғураётган клуб футбол академияси майдонига ҳам автоматик суғориш тизими ва ёруғлик тизимларини ўрнатди", – дейилади хабарда.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика