Latest news

19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  47 19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 19:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  17 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  8 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  33 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  14 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1

Шомуродов "Женоа"да қанча маош олади? News

Шомуродов "Женоа"да қанча маош олади?

"Женоа" "Ростов"га ҳужумчи Элдор Шомуродов бўйича янги таклиф берди.

Генуя клуби "Ростов" форварди учун 7,5 миллион евро таклиф қилди ва бу маблағ кейинги 3 йил давомида тўлаб борилади, сабаби "Женоа"да ушбу маблағни бир йўла тўлаб юбориш учун бюджет йўқ. Шу билан бирга, "Женоа" унинг кейинги сотувидан Россия клубига бонус беради.

Шахсий шартномага келсак, А Серия клуби Шомуродовга камида 3 йиллик ва бир мавсум учун 600-700 минг евро маошлик шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Агар "Ростов" "Женоа"нинг бу таклифини қабул қилса, битим яқин 3 кунда амалга ошади.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2017 йилнинг ёзидан бери "Ростов" шарафини ҳимоя қилади. Элдор Россия жамоасида умумий барча мусобақаларда 91та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 12та ассист қайд этди. Форварднинг клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Rating: +86   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика