Latest news

12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  3 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  8 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  3 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  35

Шомуродов Бундеслигага йўл олиб, Азмун билан бир жамоада ўйнаши мумкин News

Шомуродов Бундеслигага йўл олиб, Азмун билан бир жамоада ўйнаши мумкин

"Рома" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия А Сериясидан Германия Бундеслигаси томон жўнаш эҳтимоли бор.

Журналист Николо Скирага маълум бўлишича, ҳужумчига Леверкузеннинг "Байер" клуби қизиқиш билдирмоқда. Агар термамиз сардори Леверкузен жамоасига ўтса, у ерда Эрон терма жамоаси форварди Сердар Азмун билан бирга тўп тепади.

Инсайдернинг қайд этишича, Рим клуби Шомуродов учун тахминан 13-14 миллион евро таклиф қилинса, уни сотишга тайёр.

27 ёшли футболчига "Торино", "Кремонезе", "Специя", "Лилль" ва "Вальядолид" ҳам даъвогарлик қилмоқда. 

Элдор "Рома"га 2021 йилнинг ёзида бориб қўшилган. 2022/2023 йилги мавсумда ҳужумчи 9 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. 27 ёшли ҳужумчининг "Рома" билан келишуви 2026 йилда якунига этади. Transfermarkt портали уни 7 миллион еврога баҳоламоқда.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика