Latest news

19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  0 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  3 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  1 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  5 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  5 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  21 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7

Ширер: "Кепа миллионлаб инсонлар кўз ўнгида ўз мураббийини аҳмоққа чиқарди" News

Ширер: "Кепа миллионлаб инсонлар кўз ўнгида ўз мураббийини аҳмоққа чиқарди"

Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Алан Ширер "Челси" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасидаги Англия лига Кубоги финалида Кепа Аррисабалага билан содир бўлган воқеа ҳақида фикр билдирди.

Баҳс якунланишига бир неча дақиқа қолганида бош мураббий Маурицио Сарри Аррисабалага ўрнига Вилли Кабальерони туширмоқчи бўлди, аммо табло кўтарилганига қарамай, Кепа майдонни тарк этишни истамади. Натижада италиялик мутахассис ғазаб билан сув идишни ерга отди ва трибунаости йўлакчасига йўл олди. Бир неча сония ўтиб мураббий майдонга қайтди. Пенальтилар сериясида "Манчестер Сити" ғалабага эришди.

"Менга Саррининг Кабальерони майдонга тушириш ғояси ёқди. Чунки Вилли "Сити"да ўйнаган ва улар қайси томонга зарба беришини билар эди. Бу "Челси"нинг устун томони бўларди. Бироқ Кепа майдонни тарк этишни истамади, жин урсин, Сарри посбонни хоҳлаганча ҳақорат қилиши мумкин эди.

Ҳамма гап ҳурматда, Кепа миллионлаб инсонлар кўз ўнгида ўз мураббийини аҳмоққа чиқарди. Бу воқеа Сарри катта босим остида ва истеъфо арафасида рўй берди. Бу мутахассис учун қимматга тушиши мумкин" - дейди Ширер.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика