Latest news

15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  0 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   3 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  60 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1 10:05Футзал. Осиё кубогида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси тантанали тарзда кутиб олинди   3

Шерзод Каримов: "Ҳоким кубоги" соҳибига 50 миллион сўм берилиши аввал бўлмаган" News

Шерзод Каримов: "Ҳоким кубоги" соҳибига 50 миллион сўм берилиши аввал бўлмаган"

Хабарингиз бор бугундан ҳар мавсум ўтказилиши одатга айланган "Ҳоким кубоги" мусобақаси старт олди.

"Нефтчи" жамоаси бундан бир неча соатлар олдин турнирдаги илк учрашувини ўтказди. "Пахтакор-79"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган Илҳом Мўминжонов шогирдлари мусобақани ғалаба билан бошлашди. Ушбу учрашувдан сўнг жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Шерзод Каримов championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди. 

"Тошкентдаги йиғин аъло даражада ўтди. Йиғин давомида барча шароитларга эга меҳмонхонада истиқомат қилдик. Умуман барчаси зўр бўлди, дея оламан. 

Бугун биринчи ўйинимизда майдонга тушганимиз сабабли ҳаммада ҳаяжон сезилди. Шундай совуқ ҳавода стадионга келган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан. Ҳа, бу йилги "Ҳоким кубоги" қизиқарли тарзда ўтади. "Бунёдкор", "Турон", "Бухоро", "Қўқон-1912" каби яхши савиядаги жамоалар ҳам иштирок этмоқда. Ўйиндан ўйинга бир-биримизни янада тушуниб борамиз. Шунингдек биринчи ўрин соҳибига 50 миллион сўм берилиши аввал бўлмаган. Молиявий томондан рағбат клубларга қўшимча мотивация бериши шубҳасиз. Мазкур турнир барча қатнашчиларга ажойиб тайёргарлик вазифасини бажаради,- дейди Шерзод Каримов. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика