Latest news

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Шерзод Файзиев: “Рақобатдан қўрққанимда футболчи бўлмас эдим” News

Шерзод Файзиев: “Рақобатдан қўрққанимда футболчи бўлмас эдим”

Тошкентнинг “Локомотив” клуби янги мавсум олдидан ўз сафига Шерзод Файзиевни қўшиб олди. “Машъал” ҳимоячиси фаолиятини олий лига гранди сафида давом эттиришга қарор қилди.

“Темирйўлчилар” сафидаги кучли рақобат туфайли кўпчилик Файзиев асосий таркибга киришга қийналади деб ўйлаганди. Бироқ мураббийлар ҳимоячига ишонч билдириб деярли барча ўйинларда асосий таркибда ўйнатишмоқда. Гоҳ марказда, гоҳ қанот ҳимоясида ўйнаётган Файзиев билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Шерзод Файзиевнинг болалиги қандай ўтган?
- Сирдарё вилояти Бахт шаҳри 32-мактабда ўқиганман. Мактабда биринчи ўқитувчим Ҳасан ака Йўлдошев бўлган. Ўктам Маматқулов ҳам менга сабоқ берганлар. Бу мактабда 4 йил ўқиб 5-синфдан Янгиер футбол интернатига ўқишга кирганман. У ерда Тўрабек ака Эгамбердиев қўл остида 4 йил таҳсил олганман. Айнан шу инсон футболдаги менинг биринчи мураббийим бўлади.

- Футболга кириб келишингиз қандай содир бўлган. Биринчи мураббийингиз ким бўлган?
- Футболга кириб келишимга оилам сабабчи бўлган. Оиламдагилар, айниқса дадам футболнинг ҳақиқий мухлиси. Ҳозирда “Локомотив” қаерда ўйнаса ҳам ҳар бир ўйинимни қолдирмасликка ҳаракат қиладилар. Акам Санжар ҳам Янгиер футбол мактабида ўқиган. Рустам Қодиров, Жасур Ҳасанов ва Илҳом Суюнов каби футболчилар билан бирга тўп тепган. Акамнинг ўйинларига ҳавас қилардим. Ҳужумчи бўлгани учун ҳар бир ўйинда майдонни гол урмай тарк этмасди. Афсуски айрим сабабларга кўра профессионал футболчи бўла олмаган. Акам футболчи бўла олмагани учун уйдагилар олдида мен футболчи бўлишга ваъда берганман. Янгиерда ҳозир “Пахтакор”да ўйнаётган Даврон Ҳошимов билан бирга ўқиганман.



- "Машъал" академиясига қандай боргансиз? Қайси мураббийлар билан ишлагансиз. Қайси футболчилар билан бирга ўқигансиз?
- Янгиердаги мактабни битиргандан кейин “Машъал” академясига таклиф қилишган. У ерда Саид Юсупович қўл остида шуғулланганман. Мен билан бирга Шаҳзод Шайманов, Жаҳонгир Абдумўминов, Ихтиёр Тошпўлатов билан бирга ўқиган. Олти ойдан сўнг “Машъал-2” жамоасида ўйнай бошлагандик. Маълум вақтдан сўнг “Машъал” ўринбосарлари сафига ўтганмиз.

“Машъал”га ўтишимга Баҳодир Давлатов сабабчи бўлган. 2009 йил Баҳром Бойжонович ҳамда “Машъал”нинг кўплаб ўйинчилари “Насаф”га ўтиб кетишди. Баҳром Давлатов ишлаган пайтда жамоа фақат 2 ва 3-ўринлада юрарди. 2006 йилда клуб ўз тарихида илк бор Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида қатнашганди. Ўша пайтларда жамоа сафида жуда кучли футболчилар ўйнашарди.

Кейин “Машъал” бор эътиборини ёшларни тарбиялашга қаратди. Академияда кучли футболчиларни етиштириб чиқаришга урғу берилди. Мана ҳозиргача “Машъал” академиясида ўқиган кўплаб йигитлар жамоанинг асосий таркибида ўйнаб келишмоқда.

2012 йил “Машъал” биринчи лигага тушиб кетди. Бир йилдаёқ яна олий лигага қайта олдик. 2014 йилда бизда ОЧЛга йўлланма олиш учун имконият бор эди. Ҳозир “Машъал” ўз мавқеини қайта тиклаш учун ҳаракат қилмоқда. Академиядан чиққан кўплаб ёшлар турли терма жамоаларга жалб қилинмоқда. Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров каби футболчиларни мисол қилиб кўрсатса бўлади. Александр Хомяков қўл остида футболчи сифатида анча ўсишга эришдим. Бу инсондан миннатдорман.

- "Локомотив"га ким таклиф қилди? Кучли клубга ўтишдан олдин қўрқув ёки ҳаяжон бўлмадими?
- “Локомотив”га мени мураббийлари Мирко Йеличич ва Андрей Микляев таклиф қилишди.  Халқаро майдонда ўйнаш истаги борлиги учун Тошкент клубига ўтишга қарор қилдим. “Локо”га ўтишдан олдин ҳаяжон бўлгани йўқ. Сабаби кўплаб ўйинчилар билан олдиндан дўстмиз. Ёшлар терма жамоасида бирга ўйнаганмиз. Шу боис жамоага тезда қўшилиб кета олдим.



- "Локомотив" Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бири. Рақобат жуда кучли. Захирада қолиб кетишдан қўрқмадингизми?
- Рақобат  бор жойда ўсиш бўлади дейишади. “Темирйўлчилар” сафига ўтишимдан олдин бундай оҳангдаги саволлар билан кўп мурожаат қилишди. Агарда рақобатдан қўрққанимда умуман футболчи бўлмас эдим ва “Локомотив”га ўтмаган бўлардим. Машғулотларда бор кучим билан меҳнат қилган футболчи асосий таркибда майдонга тушади. Шу боис захирада қолиб кетишдан қўрқмайман.

- Жамоада қайси футболчи билан қолганларга нисбатан яқин бўлиб кетдингиз?
- “Локомотив”да барча билан яхши чиқишаман. Ҳамма билан бир хил муносабатдаман. Футболчилардан тортиб ходимларигача. Клубдаги барча бир бири билан аҳил. Икром Алибоев ҳам Янгиер футбол мактабида ўқиган. У билан ёшликдан танишмиз.

- ОЧЛ ҳақида фикрларингиз қандай? Рақиблар легионерлар стадионлар ҳақида...
- Осиё чемпионлар лигасига келсак ҳозир мусобақада кучсиз жамоани ўзи йўқ. Ҳар ўйин ўзига хос финалдек ўтмоқда. Ҳеч қайси жамоа рақибга курашсиз таслим бўлмайди. Бу мен учун катта мактаб бўлмоқда. Мана шундай кучли ўйинлар орқали футболчилар тажриба тўлаб боришади. Стадионлар аъло даражада. “Ал Иттиҳод”га қарши ўйиндаги стадион энг яхшиси деб ўйлайман. Мухлислар билан тўла стадионларнинг барчаси чиройли кўринади. Халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишда давом этмоқчимиз. Худо хоҳлсада гуруҳдан биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқиш ниятидамиз.

- Сизга қарши ўйнаган энг кучли ҳужумчилар кимлар?
- Юртимизда кучли ҳужумчилар етарлича. Кимнидир алоҳида кўрсатишни истамасдим. ОЧЛда эса бизга қарши ўйнаган ҳар бир ҳужумчи хавфли ва тажрибали. “Ал Иттиҳод”да Гелмин Ривас, “Сепахон”да Чимба, “Ал Наср”да бразилиялик Нилмар бор. Жамоадошалрим билан бирга уларга гол уриш имкониятини бермасликка ҳаракат қилдик. Футбол майдонида номлар эса футболчилар ўйнайди.



- “Локомотив” анчадан буён Ўзбекистон чемпиони бўлишга уринмоқда. Сизнингча бу йил чемпионликка эриша оласизларми?
- “Локомотив”нинг мақсади олий лигада чемпион бўлиш ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш. Чемпионат эндигина бошланди. Ҳали ўйинлар жуда кўп. Лекин ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга эришсак албатта чемпион бўламиз. Чемпион бўлиш мен учун ҳам муҳим. Бу йўлда жамоа учун боримни бераман. Асосийси кутилмаган хатолага йўл қўймаслик ва жароҳатлардан ҳоли бўлиш. Барча масала кузда ҳал бўлади.

- Мухлисларга тилакларингиз...
- Футбол мухлислар учун ўйналади. Мухлислардан стадионга келиб бизни қўллаб қувватлаб туришларини тилайман. Биз эса ўз навбатида ғалабалар билан уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Сўнгги савол, Европада севимли клубингиз борми?
- “Реал Мадрид” клубининг ўйинларини кузатиб бораман. Бу йил жамоа Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлиши мумкин. Менимча финалда “Бавария” ва “Реал” тўқнашувини кўрсак керак.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика