Latest news

09:27Криштиану Роналду: «Ҳеч қачон таслим бўлманг»  3 09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  16 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  4 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  2 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   3 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  8 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  29 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0

Шерзод Эсанов: «Биз онлайн турнир жадвалида 2-ўриндамиз ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз» News

Шерзод Эсанов: «Биз онлайн турнир жадвалида 2-ўриндамиз ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз»

«Андижон» клуби Тошкентда «Сурхон»га қарши учрашувда навбатдаги муҳим ғалабани қўлга киритди.

Ушбу ўйиндаги биринчи голни иқтидорли ярим ҳимоячи Шерзод Эсанов киритганидан хабарингиз бор. У пенальтидан ҳисобни очди ва бу унинг «Андижон» таркибидаги дебют голига айланди. Ўйиндан сўнг Эсановга бир қатор саволлар билан юзландик.

-Шерзод, ўйин сизда қандай таассурот қолдирди? Сиз кутгандек кечдими?

-Суперлигада осон рақибнинг ўзи йўқ. Ҳар бир ўйинга етарли даражада тайёрланиш керак, деб ўйлайман.

-Учрашувда пенальтидан гол урдингиз. Ўйиндан олдин мураббий сизга пенальти тепишингизни айтганмиди? Ҳар холда сизни пенальти тепишингизни илк бор кўрдим…

-Учрашувдан олдин мураббийларимиз ким пенальти тепишга ишончи бўлса шу тепсин дейишганди. Ўша вазиятда жамоамиз сардори Владимир Бубаня мени олдимга келиб, «Шер ўзингга ишоняпсанми», деди ва мен ҳа албатта, дея тўпни олдим, гол урдим.

-Шунингдек, «Андижон» таркибидаги илк голингизни урдингиз. Ҳиссиётлар қандай?

-Албатта, хурсандман. Голлар футболчини ўзига бўлган ишончини орттиради.

-0:3 дан кейин ўйин якунига қадар ҳисоб 2:3 га ўзгарди. Учрашув охирида сизда хадик сезилдими? Нима учун бундай бўлди?

-Охирги 15 дақиқа ўйинни рақибга бериб қўйдик. Жуда ҳам бўш ўйнадик. Бунга сабаб 3 та гол билан олдинга ўтиб кетганимиз деб ўйлайман. Нима бўлганда ҳам ғалаба қозондик. Энди бундай хатоларга йўл қўймаймиз. Жамоам билан фахрланаман, ҳамма майдонга бор кучини ташлади.

-«Андижон» дастлабки учта турда 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди. Бу қониқарлими? Фикрингиз қандай, старт бўйича?

-Менимча, ёмон эмас. Биз онлайн турнир жадвалида 2-ўриндамиз ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз.

-Кейинги турда «Насаф»ни қабул қиламиз. Кучли рақибга қарши ўйиндан нима кутяпсиз ва қандай қилиб ютса бўлади, деб ўйлайсиз?

-Албатта, мураббийлармиз томонидан бериладиган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз. Ўз уйимизда мухлисларимизни хурсанд қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз ва ишқибозларимизни яна қувонтирамиз, Худо хоҳласа.

«Андижон» матбуот хизмати.

Rating: +8   

Comments

+2   
18 mar 10:59:37
Хабибулло
Хурматли шахзод исмли обуначи сизни фикризи хурмат киламан. Аммо утган йили Насаф уйида ютказгандаям сафар да дуранг уйнаган анжонники ютолмаган. Насаф узбекистонни энг зур клуби бусаям(гарчи ундаймас) реал еки барсамас насафга караб бошкаларга бахо берманг. Андижон ютади худо хохласа
+1   
18 mar 10:41:15
SHAHZOD
30 chida Nasaf bilan oʻyinda koramiz kim aslida kimligini. Agar yutsela gap yoq gapilaga ishonamiz. A tak nasaf yutishiga ishonoman ming hozir zor formasida bolmasa ham kamanda
+1   
18 mar 09:40:47
Muxammad Ali
Galabalarimiz davomiy bölsin! Olĝa Andijon!
   
18 mar 12:38:46
RADIANT_1
Reply to comment by Хабибулло
Хурматли шахзод исмли обуначи сизни фикризи хурмат киламан. Аммо утган йили Насаф уйида ютказгандаям сафар да дуранг уйнаган анжонники ютолмаган. Насаф узбекистонни энг зур клуби бусаям(гарчи ундаймас) реал еки барсамас насафга караб бошкаларга бахо берманг. Андижон ютади худо хохласа
Hurmatli Habibullo ismli obunachi, sizning fikringizni hurmat qilgan holda, bittagina Nasaf vs Andijon o'zaro o'yin statistakalariga qarab qo'yishingizni so'rardik. Nasaf muxlisiyam [Shaxzot] faktlardan kelib chiqib qaysi jamoa yutishini taxmin qilyapti xolos. O'yindan oldin katta ketmasanglar yaxshi bo'lardi. Nasaf [O'zbekistonning eng yaxshi klubi] hozir o'yini uncha chiqmayotgan bo'lsa ham Andijonni bemalol mag'lub eta oladigan kuchga ega.
   
18 mar 11:28:50
Abdulboyis Karimov
Андижонди галабалари бардавом булсин .Биз мухлислар Хар доим Андижон Билан биргамиз.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика