Latest news

11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  0 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  2 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  2 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  9 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  6 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  23 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0

Шерали Жўраев: «Мухлисларимизни чемпионат учрашувларида хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз» News

Шерали Жўраев: «Мухлисларимизни чемпионат учрашувларида хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз»

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичининг «Андижон» — «Қизилқум» жамоалари жавоб учрашувидан (3:1) сўнг, навоийликлар ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.
— «Андижон» — шаклланган жамоалардан бири, — дейди Шерали Жўраев. — Ўзбекистон кубоги нимчорак финалининг дастлабки ўйинида андижонликлар билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлсак-да, жавоб учрашувида ижобий натижа учун майдонга тушгандик. Аммо тенг курашлар остида ўтган баҳсда рақибга имкониятни бой бердик. Якунда яратилган вазиятларни голга айлантира оладиган ҳужумчиларнинг йўқлиги омадсизлигимизга сабаб бўлди, деб ўйлайман. Бу каби учрашувлар ёшларимиз учун ўзига хос тажриба мактаби вазифасини ўтаб беради, деб биламан.

Ҳаёт эса давом этади. Энди бор эътиборимизни миллий чемпионат ўйинларига қаратамиз ва унда мухлисларимизни қувонтириш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика