Latest news

12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  0 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  9 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4

Шавкат Саломов: «Сурхон»га ўтганим сабаби «Бухоро»да 2-3 киши мени кўришни истамади» News

Шавкат Саломов: «Сурхон»га ўтганим сабаби «Бухоро»да 2-3 киши мени кўришни истамади»

Термизнинг “Сурхон” жамоаси мавсумни яхши бошлаб, айни дамда турнир жадвалида пешқадам “Пахтакор”дан кейинги 2-ўринни эгаллаб турибди.

Сўнгги турда Сурхондарё клуби Жиззахда “Сўғдиёна”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ушбу баҳс қаҳрамонига айланган “Сурхон” етакчиси Шавкат Саломов билан ўйиндан кейин интервью уюштирдик. Суҳбат давомида тажрибали яримҳимоячи «Пахтакор» билан ўйин ва бир қатор саволларга жавоб берди.

- Шавкат, “Сурхон”нинг “Сўғдиёна” устидан йирик ҳисобда зафар қучишини кўпчилик кутмаганди...

- Бу футбол, унда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Сафардаги ғалабамиз билан бутун Сурхондарё аҳлини табриклайман. 0:3 ҳисобли ғалабага қарамай, ўйин биз учун осон эмас, анча қийин бўлди. Жиззахда яхши жамоа шаклланган, аммо бугун биз мураббийлар кўрсатмасини 100 фоизга тўғри бажариб, рақибдан устунлик қилдик. Бизни стадионда тинмай қўллаб-қувватлаган термизлик мухлисларга катта раҳмат дейман. Ғалабамизга уларнинг ҳиссаси катта бўлди.



- Қайси бири қувонарлироқ - дубль қайд этганингизми ёки жамоа ғалабаси?
- Мен учун энг қувонарлиси, жамоамиз ўйини ўйиндан-ўйинга яхшиланиб бораётганлиги. Эътибор берган бўлсангиз, 1- ва 2-турдаги “Металлург” ва “Динамо”га қарши ўйинимизга нисбатан бугун анча яхши ўйнадик, йигитларимиз тобора бир-бирини яхши тушуниб боришмоқда. Жамоамиз янги, адашмасам, тўлиқ таркибда машғулотлар ўтказаётганимизга 40 кундан ошмади. Яна 4-5 та ўйиндан кейин “Сурхон” ўйини янада шаклланишига шубҳам йўқ.

- 0:3 ҳисобли кутилмаган натижа айнан ниманинг эвазига қўлга киритилди? Қарши ҳужум тактикаси эвазигами?
- “Сўғдиёна”ни йирик ҳисобда мағлуб этганимизни кутилмаган натижа деб ҳисобламайман. Дебютант бўлсак-да, таркибимиз ўзига яраша кучли, Жиззахга фақат ғалаба учун келгандик. Қарши ҳужумларда рақибни жазолай олдик. Иштиёқ кучли эди бизда.

- Бош мураббий Андрей Микляев ўйин олди қандай кўрсатма берган эди?
- Сафарда бўлганимиз учун ҳимоядан ўйнашга ҳаракат қилдик, қарши ҳужумда эса рақибни жазолаш режамизда бор эди. Мураббийларимиз худди уйда ўйнаётгандек, тўпни ўзимизда сақлаб, ўз ўйинимизни кўрсатишни сўрашганди.



- Голларингиз анча чиройли чиқди. Айниқса, узоқдан йўлланган 1-голингиз...
- Ўша вазиятда кўпчилик мени тўпни жарима майдонига оширади деб ўйлаган бўлса керак. Мен эса кутилмаган зарбани амалга оширдим, омадим келди ҳисобни очдим. Иккинчи ва учинчи голимиз эса бутун жамоанинг тезкорлиги ва ҳамжиҳатлиги эвазига киритилди.

- “Хет-трик” қилишингиз мумкин эди, аммо бўш дарвозага гол урмай, Шерзод Ҳакимовга оширдингиз...
- У янада қулай вазиятда эди, шу боис ўзим эмас, ҳужумчимиз гол уришини кўпроқ истадим. Шерзод олдинги иккита турда ҳам гол урганди.

- Навбатдаги турда “Сурхон” Термизда “Пахтакор”га қарши тўп суради. Пешқадам жамоага қарши осон бўлмайди...
- “Пахтакор” бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири. Бундай рақибга қарши ўйин биз учун ҳам жиддий синов бўлади. Ўйлайманки, барчамиз юракдан ўйнасак, мураббийлар кўрсатмасини тўғри бажарсак, “Пахтакор”ни мағлуб этиб мухлисларни қувонтиришимиз мумкин.

- Учта ўйиндан кейин жамоалар ўртасидаги савия борасида қанақадир хулоса қилиш мумкинми?
- Йўқ, айни дамда биз ким билан ўйнаган бўлсак, барчаси тенгкучли жамоалар бўлди. Масалан, “Металлург” билан 1:1 ўйнадик, “Динамо”ни 1:0 ютдик, “Сўғдиёна”ни 0:3 ҳисобида мағлуб этган бўлсак-да, барча жамоалар тенгкучга эга деб ўйлайман. Менимча, 7-8-турдан сўнг жамоаларнинг ҳақиқий кучи ва имконияти кўрина бошлайди. Чунки ўша ўйинларда жамоанинг захираси қай даража кучли эканлиги билинади.

- “Сурхон” олдига раҳбарият томонидан қандай вазифа қўйилган?
- Энг биринчи мақсадимиз ҳар ўйинда ғалаба қозониб, “Сурхон” мавқеини тиклашдан иборат. Клуб олдига қўйилган бош вазифа ҳақида аниқ гапиришни истамасдим. Ҳар ўйинда имконқадар ўз ишимизни яхши бажараверсак, кўзланган мақсадимизга эришамиз.



- Эшитишимизча, мавсум олди “Сурхон”га янги футболчилар чақирилаётганда уларга жамоа Про-Лига эмас, Суперлигада ўйнаши айтилган. Бу борада сизга ҳам олдинроқ таклиф билан чиқилганида Суперлигада ўйнашингиз айтилганмиди?
- Бу борада хабарим йўқ. Шахсан ўзимга таклиф билан чиқилганида ҳам, дастлабки оғзаки келишувга эришганимизда ҳам аллақачон “Сурхон”нинг Суперлигада чиққанлиги расман эълон қилинган эди. Унгача эса “Бухоро”ни тарк этганимдан кейин “Бунёдкор”да машғулотларда иштирок этаётгандим.

- Собиқ жамоангиз “Бухоро” мавсумни яхши бошлай олмади. Бухоролик футболчи сифатида нега “Бухоро” сафида қолмадингиз? Жамоани тарк этишингиз Улуғбек Бақоевнинг кетиши ёки унинг ўрнига Бахтиёр Ашурматов тайинланиши билан боғлиқми?
- Йўқ, асло бундай эмас. Аксинча, “Бухоро”да қолишимни мухлислар жуда кўп сўрашди, қолаверса Бахтиёр ака Ашурматов тайинланганларидан кейин суҳбатлашганимизда, “Бухоро”да чақиргандилар, уларга раҳмат. Аммо, “Бухоро” клубида 2-3 та шахслар борки, мени жамоада кўришни хоҳламадилар. Улар футболни жуда яхши тушунарканлар, омадларини берсин. Масалан, Улуғбек Бақоев жамоадан кетганидан сўнг, “Бухоро”да Шуҳрат Файзиевни қўйишгач, бир киши ҳам телефон ҳам қилмади, “Шавкат қаердасан, жамоага келасанми?” – деб сўрамади ҳам. Йил бошида Бахтиёр Аъзамович бош мураббийга айлангач, дарҳол телефон қилиб, жамоага чақирдилар. Аммо, у кишига очиғини гапириб, “Бахтиёр ака, мен “Бухоро”га бораман, аммо у ерда 2-3 киши мени кўришни истамайди, улар футболни жуда яхши тушунар экан, майли ўзлари билганича иш кўришсин. Таклиф учун раҳмат, аммо узр, мени кўришни хоҳламайдиган жойга мен боролмайман” - деб тўғрисини айтдим. Сабаби, мен қаерга ҳурмат қилиб чақирган, мени кўришни истаган жойга бораман. Аммо, мен 19 йилдан буён футболда бўлсам-у, футболга бир ой келиб, мендан яхшироқ тушунишларини айтаверишса, унда уларга омад тилайман. Бухоролик мухлислардан эса миннатдорман, улар мени доим қўллаб-қувватлашган, улардан узр сўрайман. Мени тарбиялаган “Бухоро” жамоаси ўйинларига бефарқ эмасман, собиқ жамоамга омад тилайман.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика