Latest news

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  5 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  7 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  36 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  153 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Шаҳзод Шайманов: “Гайнинг таклифига биноан “Андижон”га келдим” News

Шаҳзод Шайманов: “Гайнинг таклифига биноан “Андижон”га келдим”

“Машъал” клуби тарбияланувчиси Шаҳзод Шайманов яқинда “газчилар” сафини тарк этгани ҳақида хабар бергандик.
 У эндиликда “Андижон” шарафини ҳимоя қилишга яқин турибди.
Марказий ҳимоячи бу ҳақда “СА”га берган интервьюсида айтиб ўтди.

- Шаҳзод, биламизки сиз бунгача “Машъал”да ўйнаб, танилгансиз. Аммо яқинда бу жамоа сафини тарк этишга қарор қилдингиз. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Чиндан ҳам катта футболда ўз йўлимни топиб олишимда “Машъал”нинг ўрни катта. Хабарингиз бўлса керак, бу жамоа йиғинига рақобатни кучайтириш мақсадида бир қатор янги футболчилар таклиф этилиб, синовдан ўтказилмоқда. Бош мураббий Александр Хомяков билан суҳбатлашганимда, унинг тактик қарашларига унчалик ҳам тўғри келмаётганимни билдирди. Шунинг учун бу йил захирада қолиб кетиш эхтимоли юқори бўлишини айтганида, мен ҳам ўз навбатида олдимда бошқа вариантлар турганини маълум қилдим. Шундан сўнг ўзаро келишган холда, “Машъал” билан хайрлашдим.

- Амалда шартнома бормиди?
- Йўқ.

- “Андижон” йиғинига қўшилганингиздан хабаримиз бор. Айтингчи бу клубга ўтишингиз ким билан боғлиқ?
- Жамоа мураббийлар штабида фаолият юритаётган Роберт Гай менинг имкониятларимни яхши билади. Таклиф ҳам айнан Роберт Сергеевичдан чиқди. У киши мени ўз клубига чорлашдан олдин, табиийки бош мураббий Азамат Абдураимов билан маслаҳатлашган бўлиши аниқ.

- “Андижон”дан ташқари қандай вариантларга эга эдингиз?
- Бундан бошқа таклифлар ҳам йўқ эмасди. Келинг айнан қайси жамоалар эканлиги сир бўла қолсин.

- Майли келишдик. У холда айтингчи, “Андижон”нинг таклифи сизни нимаси билан ўзига тортди?
- Жамоанинг ашаддий ишқибозлари борлигини жуда яхши биламан. Бу энг катта сабаблардан бири бўлганлигини айтиб ўтмоқчиман. Трибунаси тўлган стадионда ўйнаш ҳар қандай футболчига учрашув чоғида завқ бағишлайди. Қолаверса юқорида айтиб ўтганимдек, “Андижон”да Роберт Гай ишламоқда. Бу мураббий билан илгари ёшлар терма жамоасида ҳам бирга ишлаганмиз.

- “Машъал”нинг биринчи ва иккинчи йиғинида иштирок этган Шаҳзод Шайманов яқиндагина “Андижон” машғулотларига қўшилиб қандай фарқни сезди?
- Қишки йиғин чоғида барча жамоаларнинг машғулоти деряли бир хил суръатда ўтади. Асосан жисмоний тайёргарлик устида ишлашга тўғри келади. Ўйлайманки “Машъал” ва “Андижон” машғулотлари ўртасида у қадар катта тавофут йўқ.

-  Жорий мавсум “бургутлар” сафида ўйнаш имкониятингизни неча фоизга баҳолайсиз?
- Худо хоҳласа, бу йил “Андижон” учун ўйнашим деярли аниқ. Ўз кучимга ишонаман ва бу ерда ҳам асосий таркибда ўйнашга кўзим етади.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика