Latest news

12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  3 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  8 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  4 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  36

"Шаҳр Ходро" мураббийи Муҳаммад Навази: "Осиёнинг кучли клубларидан бири билан тенгма-тенг ўйнадик" News

"Шаҳр Ходро" мураббийи Муҳаммад Навази: "Осиёнинг кучли клубларидан бири билан тенгма-тенг ўйнадик"

ОЧЛ 6-туридан ўрин олган "Шаҳр Ходро" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейин эронликлар мураббийи Муҳаммад Навази ўз фикрларини билдирди.

"Барчага раҳмат. Аввало футболчиларга раҳмат айтамоқчиман. Улар бугун бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Улар жуда ҳам чарчашди. Олдин ҳам айтгандим, Қатарга Эрондаги муаммолар туфайли энг кучли таркибни олиб кела олмадик. Аммо бу баҳона бўла олмайди. Бу биз учун катта тажриба бўлди. Кейинги мавсумда янада кучлироқ бўлиб қайтамиз. "Пахтакор" жуда кучли жамоа ва бугун улар буни исботлашди. Барча жабҳада ютқаздик дея олмайман, Осиёнинг кучли клубларидан бири билан тенгма-тенг ўйнадик. Муносиб ўйин кўрсатдик деб ўйлайман.

Бу мусобақа биз учун яхши ўтди. Қатарга меҳмондўстлик учун раҳмат. Менимча Жаҳон чемпионати ҳам ажойиб тарзда ўтади. Камчилик томонларини айтадиган бўлсам олтита клуб билан бир меҳмонхонада яшаш ва у ердан ҳеч қаерга чиқмаслик руҳий томонлама оғир, - дейди Навази.

- "Шаҳр Ходро" ОЧЛда биронта гол ура олмади. Бу борада нима дея оласиз?

- Бизнинг таркиб янги ва бу мусобақага бир ой давомида бирга тайёрландик холос. Қайтараман, ташқи муаммолар туфайли энг кучли таркибни олиб кела олмадик. Бу мусобақа биз учун тажриба мактаби бўлди ва кўплаб имкониятлар яратиб улардан фойдалана олмадик. Бундай ўйинлар тажриба тўплаш учун жуда муҳим.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика