Latest news

22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  1 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  191 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  21 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31

Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман" News

Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"

Улуғбек Бакаев бошчилигидаги "Бухоро" Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида ОКМКдан устун келди (3:1).

Мазкур учрашувдан сўнг "Бухоро" етакчиси Шаҳбоз Жўрабековнинг фикрлари билан қизиқдик.

- ОКМК билан ўйиндаги ғалабани қандай сўзлар билан изоҳлаш мумкин? Кубок учун фаворитлар қаторидаги жамоани мусобақадан чиқариб юбориш ўйиндан кейин қандай ҳиссиётларни берди?

- ОКМК билан учрашувлар ҳар доим қийин кечади. Сабаби бу жамоа одатда очиқ ўйин таклиф қилади. Ғалабага соатлаб изоҳ берсак ҳам кам. Биласиз, Суперлигада анчадан буён ғалаба қозона олмаётган эдик. Бунга қадар "Нефтчи" билан оғир ўйин ўтказиб аламли тарзда енгилгандик. ОКМК кучли таркибга эга ва совринлар учун курашмоқда. Кубокда яхши имкониятга эга эди. Лекин биз ҳар бир жамоани ҳурмат қиламиз. Майдонда ғалаба учун жанг қилишга тайёрмиз. Аксига олиб бош мураббийимиз ҳам четлатилганди. Руғий тушкунлик ва бошқа муаммоларни бир четга суриб якунда ғалабани ўзимизники қилдик. Бу тарих ортда қолди. Олдинда янада муҳим ўйинлар кутмоқда. Мақсадимиз биринчи даврани яхши кайфиятда якунлаш. 

- "Бухоро"га шу куни кўпроқ қайси жиҳатлар қўшимча куч берди?

- Ҳамжиҳатликда ҳаракат қилганимизни айтган бўлардим. Мураббийларимиз томонидан берилган кўрсатмаларни хатосиз бажаришга ҳаракат қилдик. Гол ўтказиб юборгунимизга қадар ҳеч нарса ўхшагани йўқ. Гол бизга яхши маънода тарсаки берди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ вазиятни ўнгладик. Биз чорак финалдамиз. Бу билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Қолаверсак, мазкур ғалаба ўзимизга бўлган ишончни қайтариб берди.

- Бунинг руҳий аҳамияти ҳам борми?

- Насиб қилса яқин кунларда янада ўзимизга келиб оламиз. Футбол шуниси билан қизиқ. Шу кунгача бўлган даврда жуда кўп очко йўқотдик. Ёш болаларча хатолар, кераксиз голлар ва ҳоказо. Қолган 2 та турни ғалаба билан якунласак, иккинчи даврада бошқача "Бухоро"ни кўришни бошлайсиз. 

- Узоқ масофадан кўп голлар урмоқдасиз. Аввалги услубингизга қараганда бу сафар эркинроқ ҳаракат қиляпсиз. Бу Роберто Карлосда учрарди...

- Кетма-кет голлар урмоқдаман, бу фаолиятимда биринчи маротаба содир бўлмоқда. Карлосга ўхшатишлари ёқимли. Мен учун жамоанинг муваффақияти муҳим. Бу услуб болаликдан бор десам янглишмайман. Ҳар ўйиндан олдин отам ҳам вазият бўлиши билан узоқдан зарба беришимни айтадилар. Мураббийлар ҳам кўрсатма беришади. Ўзим эса Бекхэмнинг жарима зарбаларини кўриб катта бўлганман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика