Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  11 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Шаҳбоз Эркинов: "Ҳар бир ўйин "Машъал" учун финалга тенг бўлади" News

Шаҳбоз Эркинов: "Ҳар бир ўйин "Машъал" учун финалга тенг бўлади"

"Бунёдкор" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйиндан олдин бош мураббий ва клуб директори иштирокида жиддий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жуда кескин гаплар бўлди. Дастлабки икки турда очко ололмаганимиз бизни ҳам, раҳбарларни ҳам ғазаблантиргани табиий ҳол. Ўша йиғилишдан сўнг футболчилар клуб учун "Бунёдкор"га қарши баҳсда борларини бериб ўйнашди.

Икки ҳафта давомида жароҳатимни даволадим ва икки кун олдин машғулотларга қайтгандим. Қўзибоев йўқлиги учун мураббийлар мени туширишга мажбур бўлишди.

Кейинги турда собиқ жамоам "Навбаҳор"га қарши ўйнаймиз, бу баҳс қизиқ ўтади. Сабаби Наманган жамоаси ўз сафини кучли ва тажрибали ўйинчилар билан тўлдириб олди. Умуман олганда биз дастлабки 2 турда мағлуб бўлганимиз учун навбатдаги ҳар қандай ўйин биз учун финалга тенг бўлади", - дейди Шаҳбоз Эркинов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика