Latest news

13:19Хамес Родригес "Бока Хуниорс"га ўтишни режалаштирмаяпти  0 13:16Йован Жокич: "Яна 3 та ўйин ва танаффусга яхши кайфиятда йўл оламиз"  0 12:56Расман: Веско Стешевич истеъфога чиқди  0 12:39Евро-2024. Бугунги учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар номи эълон қилинди  0 12:18Alfraganus University: 1070 кмни 12 соатга қолмай босиб ўтдик, Москвадамиз!  0 12:00Расман: "Ювентус" спорт координатори клубни тарк этади  2 11:38Суперлигада кутилган истеъфо рўй берди  10 11:11"Бавария" "Ливерпуль" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 10:28Англия терма жамоаси Европа чемпионатида ғалаба қозонса, қанча мукофот пули олиши маълум  5 10:00«Сўғдиёна» тўрт йиллик нохуш анъанага чек қўйди  7 09:33Англия ва Сербия терма жамоалари 44 йиллик антирекордни янгилашди  2 09:06Хвича Кварацхелиянинг агентининг гаплари футболчининг трансферини барбод қилиши мумкин  0 08:41Роберто де Дзерби янги жамоаси билан шартнома имзолади  1 08:14Евро-2024. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match» соҳиблари маълум  2 07:47Евро-2024. Бугун Франция ва Бельгия мусобақадаги «юришини» бошлайди  0

Шаҳбоз Беғамов: "Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Ҳақиқий Осиё Кубоги энди бошланяпти" News

Шаҳбоз Беғамов: "Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Ҳақиқий Осиё Кубоги энди бошланяпти"

"Тезкор Студия"нинг Осиё Кубогига бағишланган навбатдаги сони Қатар пойтахти Доҳадан олиб борилди.

Камолиддин Алимов бошчилигидаги эфирда таниқли футбол мутахассиси Шаҳбоз Беғамов меҳмон сифати қатнашди ва ўз фикрларини билдирди. 


"Гуруҳдаги қилишимиз керак бўлган ишни қилдик. Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Шунчаки йўлимизда давом этяпмиз. Эндиликда қолган ҳар бир ўйин терма жамоамизнинг ҳолатини баҳолаб беради. Биз учун Осиё Кубоги энди бошланяпти. Сурия билан дуранг бўлди. Ҳиндистонни ютишимиз керак эди. Асл ҳолатимизни, Катанецнинг ҳақиқий ишини энди кўрамиз. Ҳиндистонни ютиш янгилик эмас. Сурия билан ўйин кўпчиликни танқидига учради ва бу ўринли эди. Ҳиндистон билан схемани ўзгартиргани фойда келтирди. Мураббий хатолардан тўғри хулоса чиқара олди. Балки бу Катанецнинг режасида бўлгандир. 

Австралия билан ўйинни ҳам ўта муҳим, деб бўлмайди, чунки икки жамоани дуранг ҳам қониқтириши мумкин. Албатта, биринчи ўринни олиш ёқимли бўлади. Рақиб танлаш эса эҳтимоллар назариясида бўлади. Лекин ҳеч бир жамоа ёки мураббий биринчи ёки иккинчи ўрин билан чиққан яхши, деган йўлни танламайди. Бу аслида зарарга ишлаши мумкин. Ҳар қандай футболчи ғалабани кўзлаб чиқади. Рақиб танлаш ресторанга кириб ўзингиз истаган таомни танлаш, дегани эмас. Осон, деб ўйлаган рақиб кутилмаганда зарба бериб қолиши мумкин",- дейди Шаҳбоз Беғамов.

 

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика