Latest news

14:02Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм". Таркиблар маълум  0 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  5 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  2 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  11 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  31 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3

Alfraganus University: 1070 кмни 12 соатга қолмай босиб ўтдик, Москвадамиз! News

Alfraganus University: 1070 кмни 12 соатга қолмай босиб ўтдик, Москвадамиз!

Youtbube саҳифамга қўйган видеоларимда, нима қилибди, биз ойда икки уч маротаба бориб келамиз деган постларни кўряпман.

Тўғри, Сиз бунга ўрганиб кетгансиз, аммо фақат Ўзбекистон ичида, у ҳам бўлса 60 тезликда машина ҳайдаб юрган ҳайдовчилар учун бирданига бундай катта масофаларни босиш қийинда. Ҳамма ҳам Сизлар каби профессионал эмас. Яқинда водийга борганимда "шопир ака", суткасига 2 соат ухласам етади, мавсумда Россияга такси қиламан деб қолдилар. Аммо бундай ҳайдовчилар бўлса Ўзбекистонда 10 000 чиқар, ундан кўп бўлмаса керак. Биз каби оддий одамлар учун бу жуда катта масофа ҳисобланади.



Қийинчилик билан Самарадан меҳмонхона топганимиз ҳақида ижтимоий тармоқларимда айтиб ўтдим. Бунинг сабабини айтишди, россияликлар кўп ҳам четга чиқа олмаётгани сабаб ички туризм ривожланиб кетибди. Уларнинг аксари ички ҳудудларда дам олишни мақсад қилишяпти. Бизнинг Волга дарёси бўйидаги сафаримиз шанба кунига тўғри келгани учун ҳам жой топишда муаммо бўлган экан.




Самарада бир кечани ўтказдик. Самара тарихда икки маротаба вақтинчалик пойтахт сифатида қайд қилинган. Шулардан бири иккинчи жаҳон уришида. Ҳар эҳтимолга қарши Москва барча элчихона ва муҳим ҳужжатларни уруш пайти ўзида 1000 кмдан олисда бўлган шаҳарга кўчирган. Волга дарёси бўйидаги шаҳар дунё авиациясида ўз ўрнига эга. Биз билган машҳур Юрий Гагарин учган "Восток-1" учар кемаси ҳам айнан шу ерда ишлаб чиқарилган. Уриш давомида Собиқ Иттифоқ армиясининг асосий қуроли бўлган Ил-2 қирувчи самолетлари ҳам айнан шу шаҳарда ишлаб чиқарилган. Ундан ташқари болалигимизнинг эрмаги бўлган Буратино асосий қаҳрамони бўлган "Олтин Калит" асари ҳам Алексей Толстой томонидан шу ерда ёзилган. Аслида Толстой Карло отанинг "Пиноккио"сини таржима қилаётганида илҳомланиб ўз Пиноккиосини ижод қилади. 






Кечаси дам олиб, тонгда Сиз каби Қурбон ҳайити намозини адо этдик. 1891 йил Тимербулат Акчурин томонидан қурилган масжид Самаранинг тарихий ёдгорликлар қаторига кирган. Совет пайтида эса бу жой болалар боғчасига айлантирилиб, кейинчалик яна мусулмон оламига қайтарилган.





7:00да чой ичган ҳолда, йўлга чиқдик. 12 соат йўл юриб Россия пойтахтига кириб келдик. Йўлдаги табиатни бир сўз билан тарифлаш қийин, ҳамма ерда "Windows"ни кўрасиз. Йўлда айтарли воқеалар бўлмади, пуллик йўлда 150 тезликда тезгина етиб келдик, яхшлаб дам олиб ёзаётган мақолам кетиш олдидан Россиядаги сўнггиси. Энди бизни "Бурачки" постидаги воқеалар кутади. 


Сафар бош ҳомийси: Alfraganus University
Ҳомийлар: Coca Cola, Trastbank, AKFA, Ucell



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика