Сергей Лушан: “Металлург” ўз уйида тажовузкор ва жангга чорловчи ўйин ўтказади”
16 jun 2016 21:04
News
Сергей Лушан: “Металлург” ўз уйида тажовузкор ва жангга чорловчи ўйин ўтказади”
“Учрашув жуда қизиқарли ўтди. Очиғи бугунги ўйингга жанг деб таъриф берган бўлардим. Чунки майдоннинг ҳар бир чизиғида қизғин кураш кечди. Бекободга ғалаба қозониш учун келгандик. Афсуски, рақибни енга олмадик. Ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Биринчи бўлимда ўйинимиз у қадар яхши чиқмади. Аксинча "Металлург" 1-таймни яхши ўтказди.
Футболчиларимизга рақиб ҳақида этарлича маълумотлар бериб ўтгандик. Бекободликлар ўз майдонларида тажовузкор ва жангга чорловчи ўйин ўтказиши ҳақида кўп гапиргандик. Оғир ўйинда кучли ирода кўрсатиб, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Лекин якунда имкониятдан фойдалана олмадик. Ўша вазият видео тасвирини кўргач, аниқ фикр билдиришим кумкин. Ҳозир бирон нима деёлмайман. Мен мана шундай жанг бўлувчи ўйинлар кўпайиши тарафдориман. Мана қаранг, биздан "Металлург"га ижарага берилган йигитлар бизни жазолашди. Улар ўзларини кўрсатишди. Профессионалларча майдонда тўп тепишди, - дейди Сергей Лушан.
“Бунёдкор” матбуот хизмати
Comments