Сергей Арсланов: "Турон"га қарши баҳс меҳмондаги ўйин эканлигини ҳисобга олсак, ушбу дуранг ғалабага тенг бўлди"
19 mar 2023 20:13
News
Сергей Арсланов: "Турон"га қарши баҳс меҳмондаги ўйин эканлигини ҳисобга олсак, ушбу дуранг ғалабага тенг бўлди"
- Ўйин ҳақида
- Барчага хайрли кеч. Ўйинга келсак, биз мутлақо икки хил таймлар гувоҳи бўлдик. Иккинчи бўлимда ўз тактикамизни ўзгартирдик. Иккинчи бўлимда юқори блокда ўйнашни бошладик. Бу ўз самарасини берди ва биз кўпроқ вазиятлар яратдик. Биринчи тайм билан солиштирсак, иккинчи бўлимда вазиятлар анча кўп бўлди.
- Жамоангиз иккинчи бўлимда анча яхши ўйин кўрсатди. Танаффусда жамоангизга қандай кўрсатмалар бердингиз?
- Юқорида айтиб ўтганимдек, танаффусда жамоанинг ўйинини ўзгартиришни режалаштирдик. Биз бироз юқорироқ ўйнашни бошладик, агрессивроқ ҳаракат қилишга киришдик. Рақиб дарвозасига қанчалик яқин келсак, хавфли вазиятлар ҳам шунга яраша кўпроқ бўлиши аниқ эди. Биринчи бўлимда ҳужум қилишда муаммолар бўлганди. Иккинчи таймда эса олдинга бориб, вазиятлар яратдик. Бу умумий гапдек туйилиши мумкин, аммо айнан шу нарсалар ҳисобига биз иккинчи бўлимда бутунлай бошқача ўйин кўрсатдик.
- Натижадан қониқдингизми?
- Ўйинни дастлаб 1:0 ҳисобида бой бераётганимизни ҳисобга олидиган бўлсак, ҳа, натижадан қониқдим. Йигитларим биргаликда ҳаракат қилишни бошлашди, бирлашишди ва характер кўрсатишди. Иккинчи бўлимда улар тишни тишга қўйиб ҳаракат қилишди ва дурангга эришишни уддалашди. Бу меҳмондаги ўйин эканлигини ҳисобга олсак, ушбу дуранг ғалаба тенг бўлди. Шу ўринда рақибнинг ўйинини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Биринчи бўлимда улар зўр ҳаракат қилишди. Ўйин ҳам жуда фаол ва қизиқарли ўтди.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments