Latest news

14:28"Реал" "Боруссия"га 4,5 млн евро тўлайди  0 14:00Лазизбек Мирзаевнинг бўлажак клуби Ла Лигага чиқди!  3 13:58Абдихолиқов хет-трик қайд этган "Насаф" - "Локомотив" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 13:36"Ювентус" "Лацио" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 13:08Англиянинг икки клуби "Лион" хавбекига қизиқмоқда  0 12:40"Барселона" ҳимоячиси билан хайрлашиши мумкин  2 12:14"Бавария" ҳимоячисини сотишга тайёр  0 11:48"Бавария" "Байер" ҳимоячисини сотиб олишга яқин  1 11:20Италия ҳимоячиси Евро-2024да қатнашолмайдиган бўлди  4 11:00Суперлига. «Андижон» — «Пахтакор» учрашувига қанча мухлис ташриф буюрди?  13 10:55Тарихда шу кун. "Қассоб" Нишимура ва манзилга етиб келган Абрамов  8 10:37Бруну Манчестерни тарк этиши мумкин. Португалиялик футболчи Европанинг топ жамоаси билан музокараларни бошлади  8 10:12Лука Модрич келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:49Жозе Моурино «Фенербахче» бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  6 09:24Элдор Шомуродовга Италия А Сериясининг бошқа жамоасидан таклиф бор  9

Сергей Арсланов: "Плей-оффда қандай рақиб билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ" News

Сергей Арсланов: "Плей-оффда қандай рақиб билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ"

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Қўқон-1912" мағлуб этилганидан кейин "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳайрли кеч. Ўйин ҳақидаги энг асосий гапим - бугун қилган барча ишларимиз ўхшади. Ўйиннинг ўзи курашларга бой ўтди, жамоалар яхши ташкиллаштирилган ўйин ўйнашди. Бугун машғулотлардаги ишланмаларни амалда, ўйинда кўрсата олдик. Биринчи бўлим ҳақида гапириш қийин, чунки жуда иссиқ бўлганлиги сабабли икки жамоа ҳам футбол намойиш қилиши қийин бўлди. Бу ҳаракатлардан ҳам сезилиб турди. Иккинчи бўлимда ҳаво бироз салқин бўлганидан кейин ҳаракатлар ҳам кўпайди. Захирадан тушганлар эса ўйинни кучайтира олишди, ўйинга темп қўшишди. Улар билан кўпроқ хавфли вазиятлар яратишни бошладик. Ўз навбатида натижа ҳам шунга яраша бўлди.

- "Сурхон" плей-офф босқичига чиқди. Жамоа илк босқичда ўзига қандай рақиб тушишини истайди?

- Илк навбатда шуни айтайинки, биз плей-оффга чиқишга лойиқ эдик. Умуман олганда, бизнинг гуруҳдан чиқишимиз нафақат ўзимизга, балки, гуруҳдаги бошқа рақибларнинг ҳам натижаларига боғлиқ эди. Энди биз учун рақибнинг аҳамияти йўқ. Чунки плей-оффда етарлича кучли рақиблар бўлади. Ким билан ўйнасак ҳам, қийин ўйин ўтказамиз. Олдимиздаги ўйинлар учун ишлашда давом этамиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика