Latest news

16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  1 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  7 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  4 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  2 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  16 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  22 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0

Сергей Арсланов: "Мақсад? Иложи бўлса, совринли ўринни қўлга киритиш" News

Сергей Арсланов: "Мақсад? Иложи бўлса, совринли ўринни қўлга киритиш"

Coca Cola Суперлиганинг 19-тури доирасида "Қизилқум"га қарши ўйиндан кейин "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов ўз фикрларини билдирди.

- Барчага ҳайрли кеч. Аввало "Қизилқум" жамоасини навбатдаги ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, ўртада катта танаффус юзага келгани сабабли биринчи бўлимни ўйинга мослашиш билан ўтказдик. Иккинчи бўлим эса ҳаракатларга бойроқ бўлди. Таъкидлашим керакки, рақиблар жуда тартибли ва режали тарзда ҳимояланишди. Ўртада рақиблар ҳимоявий блок ташкил қилишди ва уни ёриб ўтиш жуда қийин бўлди. Гол уриб, ўйинга қайтгандек бўлгандик. Бироқ ўйин охирида бизга нимадир етишмади. Ўйин яхши чиқмаганининг сабаби сифатида ўртада катта танаффус бўлганини келтирсам бўлади. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Хатолар устида ишлар олиб борамиз. Хатоларни илк навбатда ўзимиздан ва мураббийлар штабидан излаймиз.

- Жамоа бугун кутилганидан кўра ёмонроқ ўйнади. Футболчилар айни дамдаги турнир жадвали сабабли шундай ўйин намойиш қилишдими?

- Фикрингизга қўшиламан. Биринчи бўлимда жамоамизни ҳатто ўзимиз ҳам таний олмай қолдик. Айтганимдек, анча вақт ўйинларда қатнашмаганимиз сабабли биринчи бўлимни мослашиш билан ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса ўзимизга келиб олиб, таймни яхши бошлагандек бўлдик. Умуман олганда турнир жадвалида ўрта ўринда туришимиз ҳам йигитларга катта масъулият юклайди. Нафақат жамоадагиларга, балки, ишчиларга ҳам. Руҳий томонлама пасайиш бўлди дейиш мумкин. Йўқ, ундай эмас. Эндиги вазифа шу ўринни ушлаб қолиш, балки, ундан юқорироққа кўтарилиш. Шу сабабли бизда босим бўлиши ҳам мумкин. Олдинроқ айтганимдек, ўйинлар ўртасидаги катта танаффус. Иккинчи сабаб эса масъулиятнинг пасайгани. Турнир жадвалида юқорилаш деган фикр кимларгадир ҳалақит қилаётган бўлиши мумкин. Ҳақиқатдан ҳам, кичик хатолар катта очколарнинг йўқотилишига сабаб бўлмоқда. 

- Майдон сифати "Сурхон"нинг ўйинларига  таъсир қиляпти деб ўйлайсизми?

- Ҳозирги пайтда майдон сифатидан баҳона қилиб бўлмайди. Рақиблар ҳам биз каби шарт-шароитларда ўйнашди ва уларнинг ишлари яхшироқ кечди. Йўқ, майдоннинг сифати сабаб эмас. Илк сабаби - биз мураббийлар. Биз қаердадир хато қилганмиз. Нималарнидир ўзгартирамиз, тўғрилаймиз ва навбатдаги ўйинда барчаси яхшироқ бўлади. 

- Суперлиганинг якунланишига 7 тур қолди. Агарда жамоа бугун ғалаба қозонганида ОКМКдан ўтиб кетарди. Умуман олганда жамоанинг вазифаси қандай? Кучли тўртлик учун имконият бор.

- Очиғини айтаман, илк навбатда ўзимизни хавфсизлантириш. Яъни, эгаллаб турган ўрнимиздан пастга тушмаслик. Олдинроқ айтганимиздек, иложиси бўлса совринли ўринни эгаллаш. Ҳар бир ўйинда эса рақиб ким бўлишидан қатъи назар ғалаба учун майдонга тушиш. Мақсадлар юқори. Ҳар бир учрашувдан кейин ўзимизга баҳо бериб боряпмиз. Мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам. Йигитлар ҳали ёш. Улар майдонга тушиб, асосий таркибга мослигини кўрсатиш ва исботлаш учун ҳаракат қилишяпти. Бу энг асосийси. 

- Осиё ўйинларига жўнаб кетган "Сурхон" футболчилари Беҳзод Шамсиев ва Шоҳжаҳон Султонмуродовларнинг йўқлиги жамоага панд бердими?

- Улар яхши даражадаги футболчилар. Таркибдаги барча футболчиларнинг даражаси юқори. Шу боисдан кимнидир асосий, кимнидир захира футболчиси сифатида ажратиб бўлмайди. Уларнинг барчаси деярли бир хил, чунки жуда ёш. Бироқ уларнинг ёрдами бизга бугун ҳалақит қилмаган бўларди. Айнан уларнинг йўқлиги сабабли таркибда ўзгаришлар бўлди. Бироқ бугунги натижа учун бу баҳона бўлмайди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика