Latest news

10:25Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:50«Манчестер Сити» испаниялик футболчига 200 миллион фунт тўлашга тайёр  5 09:22Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:57Суперлига. Бугун 6-тур якунланади  4 08:26ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади  24 07:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  28 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  11 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  13 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  11 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  11 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  2 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  11 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  3

Сарвар Каримов: “Сўғдиёна” билан ўйиндан олдин йиғилиб қолган мукофат пулларимизни ярмини олдик" News

Сарвар Каримов: “Сўғдиёна” билан ўйиндан олдин йиғилиб қолган мукофат пулларимизни ярмини олдик"

Суперлиганинг 18-турида “Бунёдкор” сафарда “Сўғдиёна” (0:0) билан дуранг ўйнади.

Мазкур учрашувдан сўнг “қалдирғочлар” дарвозабони Сарвар Каримов билан суҳбатлашдик.

Ўйин тўғрисида


- Бугунги ўйин 6 очколик баҳс эди десам асло муболаға бўлмасди. Шу боис жамоадошларим билан машғулотларда жиддий тарзда тайёргарлик кўргандик. Мақсадимиз ғалаба қозониш ва очколаримиз миқдорини кўпайтириб олиш эди. Вазиятлардан фойдалана олмаганлигимиз сабабли дуранг қайд этилди. Ютишни жуда ҳоҳлагандик.

- “Сўғдиёна” кўрсатган ўйин борасида фикрдасиз?

- Мезбонлар сафида тажрибали футболчилар бор. Табиийки, улар жамоанинг ўйинининг асосини ташкил қилади. Бугун жиддий қаршиликга дуч келдик. Шунга қарамай, биз ўйинда икки очко йўқотдик.

- Жамоанинг олдига қандай вазифа қўйилган?


- “Бунёдкор”нинг мақсади доимо совринли ўринларни эгаллаш бўлган. Шу сабабли ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўриб, учрашувларда имкон қадар очко йўқотмаслик учун майдонга тушяпмиз. Ҳали мавсумнинг асосий ўйинлари олдимизда. Мазкур баҳсларда ижобий натижаларга эришиш учун охиригача курашамиз.

- Олган маълумотларимизга кўра, “Бунёдкор”да молиявий ҳолат яхшиланган...

- Ҳа албатта. Молиявий аҳволимиз яхшиланмоқда. Клуб яна “Ўзбекнефтгаз” қармоғига ўтди. Ўйиндан олдин йиғилиб қолган мукофат пулларимизни ярмини олдик. Ўйлашимча, жамоамизда эндиликда молиявий муаммолар бўлмайди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика