Latest news

15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  0 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  1 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  31 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  6 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  22 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  4 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  5 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  76 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  2

Санжар Турсунов: "Юлдузларга қарши ҳаяжон бўлмаган ва бўлмайди ҳам" News

Санжар Турсунов: "Юлдузларга қарши ҳаяжон бўлмаган ва бўлмайди ҳам"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган ОКМК – "Ал Иттиҳод" учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Мухлислар учун ўйнадик, чунки гуруҳдан чиқиш имкониятимиз мавжуд эмасди. Стадион тўлгани ҳам бизга далда бўлди. Ўйлашимча, яхши ўйин намойиш этдик. Имкониятимиз даражасида қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. 

Юлдузларга қарши ҳаяжон бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Албатта, номдор футболчиларга қарши ўйин кўрсатиш ёқимли. Бу фақат биз учун эмас, мухлислар учун ҳам завқ бағишлайди. Учрашувда томошабинларнинг кўплигидан хурсандмиз. Футбол — мухлислар учун, шу боис, мазкур баҳс ишқибозларга манзур келди, деб ўйлайман.

Мавсум якунига етгач, келгуси фаолиятим тўғрисида ўйлаб кўраман. Клуб билан шартномам мавсум сўнгига қадар тузилган. Ҳали чемпионатда "Насаф"га қарши муҳим учрашув бизни кутиб турибди. Суперлига якунига етгач, таклифларни кўриб чиқишим мумкин. 2-3 клубдан таклиф бор. Эҳтимол, янгилик бўлиб қолиши мумкин", – деди 36 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ОКМК қитъа мусобақаси гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини 4 декабрь куни "Эйр Форс"га қарши ўтказади.

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика