Latest news

10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  4 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  12 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  12 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   10 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  3

Самвел Бабаяндан сўнг "Локомотив"ни ким бошқариши маълум бўлди News

Самвел Бабаяндан сўнг "Локомотив"ни ким бошқариши маълум бўлди

"Локомотив" футбол клуби раҳбарияти асосий жамоага кўпчиликка яхши таниш Андрей Фёдоровни бош мураббий этиб тайинлади.

Маълумки, ушбу мавсум якунига этгач Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби Хитой клубидан тушган таклиф туфайли "Локомотив"ни тарк этишди.

Бу орада клуб раҳбарияти бир нечта мураббийлар билан музокара олиб бориб, якунда Андрей Фёдоров вариантига тўхталди. "Темирйўлчилар" 2019 йилги футбол мавсумини айнан Андрей Виталевич қўл остида бошлаб, дастлаб Ўзбекистон Суперкубогида ғолибликни қўлга киритишди, шунингдек Осиё чемпионлар лигасидаги гуруҳ ўйинларини тўлиқ Фёдоров қўл остида ўтказишди.

"Локомотив" Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Динамо" билан ўйинда мағлубиятга учрагач, Фёдоров истеъфога чиқарилганди. Бундан буён жамоани яна Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Андрей Фёдоров бошқаради. Андрей Виталевичга ёрдам берадиган мураббийлар штаби клуб томонидан расман эълон қилинади.


Rating: -84   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика