Latest news

19:06Футбол олами. "Насаф", ОКМК ва "Локомотив" гуруҳда қолиб кетди. Ўзбекистон кубоги 3-тури ҳақида батафсил   0 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  2 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  3 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  3 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  2 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  8 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  25

Самвел Бабаян: "Турнир жадвалида мухлисларимизни хурсанд қиладиган ўриндамиз" News

Самвел Бабаян: "Турнир жадвалида мухлисларимизни хурсанд қиладиган ўриндамиз"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган АГМК — "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Самвел Бабаян қатнашди.


- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Биринчи навбатда "Навбаҳор" мухлисларини табрикламоқчиман. Бундан ташқари футболчиларимни ҳам қутлаш ниятидаман. Улар ҳақиқий профессионал эканликларини бугун кўрсатишди. Майдонда ҳақиқий жанг кечди. Сабаби, ғалаба икки жамоа учун жуда муҳим эди. Менимча, бу ўйин шу пайтга қадар чемпионатдаги энг қизиқарли учрашув бўлди. Рақиб кўрсатган ўйинни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Улар бизга муаммо яратишди. Аммо бугун ўйин ташкил қилишда биз бор эътиборимизни бир жойга жамлагандик. Иккинчи бўлим бошида гол ўтказиб юборганимиз яхши бўлмади. Умуман олганда жамоамиз жуда яхши ўйнади. Турнир жадвалида мухлисларимизни хурсанд қиладиган ўриндамиз. Мухлисларимиз ўйинимиздан қониқишлари учун барча ишни қиламиз.

- Боян Цигерни чап қанот ҳимоясида ўйнатдингиз. У бироз секин ҳаракатланди. Унинг ўйини ҳақида гапирсангиз...

- Умуман олганда, Цигер кўп қиррали ҳимоячи эмас. У чемпионат бошида ёмон ўйнамади. Бу мажбурий қарор эди. Цигер майдонга тушишидан олдин фақатгина бир марта машғулотларда қатнашди. Унинг соғлиғи билан муаммолари бор эди. Умуман олганда, профессионал футболчи қайси позицияда ўйнамасин, у мураббий талабларини бажариши керак. Цигер бугун буни уддалади. Уни алмаштирганимизга келсак, Цигерда сариқ карточка бор эди. Унда иккинчи сариқ карточкани олиш хавфи бўлгани учун Боянни алмаштирдик. 

- Сиз яқиндагина Диёржон Туропов билан шартнома туздингиз. Таркибда яна янги ўйинчилар пайдо бўладими?

- Диёржон Туропов масаласига келсак, Шахбоз Беғамов исмли инсон бу янгиликни бутун мамлакатга эълон қилиб юборди. Туропов билан расман шартнома имзолаймиз ва буни эълон қиламиз. Умуман олганда жамоадаги селекцион ишлар давом этмоқда.

- Марушич борасида "Торпедо" жамоаси билан музокаралар бўлаётганини клуб эълон қилганди. Шу масалага тўхталсангиз...

- "Торпедо" жамоаси Марушичга қизиқиб келаётганди. Жамоа спорт директори Марушични анчадан бери кузатиб бораётганди. У Грузияда ажойиб мавсум ўтказди. Бироқ, Марушичнинг шартномаси бор ва ҳозирда у "Навбаҳор" ўйинчиси.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика