Latest news

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  10 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  135 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Самвел Бабаян: “Негадир, биринчи бўлиб тўп бизнинг дарвозамиздан ўрин оляпти” News

Самвел Бабаян: “Негадир, биринчи бўлиб тўп бизнинг дарвозамиздан ўрин оляпти”

Coca Cola Суперлигаси 20-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Локомотив” жамоаси устози Самвел Бабаян иштирок этди.

- Ўйин ҳақида батафсил тўхталиб ўтмоқчиман. “Локомотив” ўйинида ғалати ҳолатлар бўляпти. Негадир, биринчи бўлиб тўп бизнинг дарвозамиздан ўрин оляпти. Футбол шундай шафқатсиз ўйин эканлигини таъкидламоқчиман. Доим ҳам кучли жамоа ғалаба қозонавермайди. “Сўғдиёна” билан бўлган баҳсда ҳам аламли мағлубиятга учрадик.

Бугунги баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик. Қатор вазиятларни юзага келтирдик. Афсуски, навбатдаги учрашувда ҳам дуранг ўйнадик. Ҳисобда ортда қолиб, ҳисобни тенглаштирганимиз учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Улар бугун майдонда барча кўрсатмаларимни тўғри бажаришди.

Лига кубогидаги ўйин билан бугунгисини солиштирадиган бўлсак, олдинги баҳсда бундай йирик мағлубиятга лойиқ эмасдик. Қолаверса лига кубоги ўйинида ҳар икки жамоа ҳам бошқача таркиблар билан, яъни етакчиларсиз ўйнаган эди.

Бугунги учрашув тамоман бошқача эди. “Қўқон-1912” жамоасида ҳам кучли футболчилар жамланган. Бекорга ушбу жамоадан турли терма жамоаларга ўйинчилар таклиф этилмаяпти. Ёш мураббийнинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламан.


Rating: -115   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика