Самвел Бабаян: "Бугун омадсиз ҳодисалар сабабли ғалаба қозона олмадик"
17 mar 21:41
News
Самвел Бабаян: "Бугун омадсиз ҳодисалар сабабли ғалаба қозона олмадик"
- Ўйин ҳақида
- Дастлабки уч турни ўтказиб олдик ва биз билан рўй бериши мумкин бўлган барча омадсиз ҳодисалар шу учта Ўйин давомида рўй берди. Кутилмаган голлар урилди. Футболчи бошини билан зарба берди ва тўп ноёб траектория орқали дарвозамиздан жой олди. Чемпионат энди бошланди ва ҳали олдинда ўйинлар кўп. Сабрли бўлишимиз керак. Ўйин сифати, хоҳиш, мотивация ҳаммаси жойида, аммо кутилмаган ҳодисалар рўй бермоқда. Хавфли вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз ва йўқ жойдан гол ўтказиб юбормоқдамиз. Олдинда кичик танаффус бор ва танаффус жараёнида барчасини таҳлил қилиб чиқамиз. Ўйин ҳақида гапиргим келмаяпти. "Бунёдкор"ни ҳурмат қиламан, бироқ бундай даражадаги жамоаларни мағлуб этишимиз керак.
- "Бунёдкор"да мураббийлар ўзгариши рўй берди ва кўпинча бундай ҳолатларда ўзгаришлар натижага ижобий таъсир қилади. Бугунги "Бунёдкор"нинг қаршилиги сизни қай даражада ҳайрон қолдирди?
- Ҳа, "Бунёдкор"да ўзгаришлар рўй берди. Бугунги учрашувда улар тўлиқ янги таркиб билан майдонга тушишди. Ўтган икки учрашувда ҳам "қалдирғоч"лар ёмон ўйнашмади, аммо ҳимоядаги хатолар сабабли жамоа кўп гол ўтказиб юбораётган эди. Бугун эса умуман бошқа футболчилар майдонга тушишди. Янги футболчилар эса бизга нотаниш. Биринчи бўлимда кўпроқ босим қилишимиз керак эди, сабаби рақибимиз таркибидаги футболчилар ёш. Танаффусдан сўнг, босимни кучайтирдик ва иккита гол урдик. Биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик. "Бунёдкор"нинг мисоли, маҳаллий мутахассисларга ишонишда давом этишимиз кераклигини кўрсатиб берди. Янги мураббий жамоани бугунги учрашувга яхши тайёрлаганини кўрдингиз. "Бунёдкор" ўз академияси билан машҳур. Бугун майдонга тушган ёш футболчилар буни исботлашди. "Бунёдкор"га "респект" айтаман.
Comments
Бу афирис Баба бу йил хам хеч нарса кила олмайди.
Курук гапни олиб кочиб,шунча маблагларни чунтак килиб кочади.
Эртарок буни йукотинглар.
Бабаян олиб келинди, аввалгидан ўн карра кўп пуллар сарфланаяпти, лекин натижа ўша-ўша.
Клубнинг имиджи эса Бабани башарасидек бўлиб қолди. Обрўси тушиб кетди. Ҳамма сўкадиган клубга айланди.
Наманганни ҳокимига ҳам беш кетмадим.
Доимгидек, қанот бўйлаб келиб бурчакдан каллага кўтариш, эскирган услуб билан замонавий футболда ҳечнарсага эришиб бўлмайди жаноб!