Latest news

21:09Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  3 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  3 20:15ФИНАЛгача...  7 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  6 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  11 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  8 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  8 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  29 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  18

Самвел Бабаян: "Адолат қарор топди ва кучли жамоа ғолиб чиқди" News

Самвел Бабаян: "Адолат қарор топди ва кучли жамоа ғолиб чиқди"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Динамо" – "Навбаҳор" (0:1) баҳсидан кейин наманганликлар устози Самвел Бабаян фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида 

- Бугунги баҳс чемпионат жуда қизиқарли ва муросасиз кечаётганидан далолат беради. Биз устунликка эга бўлдик, аммо ўйин тақдири дурангга қараб кетаётганди. Шунга қарамасдан, маҳорат ва сифат ўз сўзини айтди. Жуда хурсандмиз. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклаймиз. Йигитларимизга алоҳида раҳмат. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. 

- "Навбаҳор" бунгача Олмалиқда "Қизилқум"ни ва Наманганда "Бунёдкор"ни ютганди, бугун эса 11-ўриндаги Динамо билан баҳс олиб борди. Қанчалик қийин бўлди? 

- Аввало, Самарқандда эканлигимдан жуда бахтиёрлигимни айтиб ўтишим жоиз. Бу ер – футбол шаҳри. Суперлига Самарқандга қайтганидан хурсандман. Бу ерда ўйнаш ҳеч қачон осон бўлмаган. Ғалаба қозониш учун ҳар доим характер кўрсата олиш керак. Бугунги кунда қайсидир жамоани яққол фаворит деб кўрсатиш хато, ҳамма астойдил курашмоқда. Алоҳида айтиш керак, "Динамо" ҳимояда тартибли ўйнади. Озгина вақт чўзишлар ҳам бўлди, лекин бу ҳам футболнинг бир қисми. 

- Ғолиб муҳокама қилинмайди. Аммо "Навбаҳор" яққол вазиятлардан фойдалана олмади...

- Кўп вазиятлар ҳосил қилдик. Ўйин тақдирини олдинроқ ҳал қилишимиз мумкин эди. Лекин бу – футбол. Адолат қарор топди ва кучли жамоа ғолиб чиқди. 

- Рустам Ашурматов яна бир меҳмон ўйинда "Навбаҳор"га 3 очко келтирмоқда. Унинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- У мавсумолди йиғинимизнинг сўнгги қисмида сафимизга қўшилди, бундан бағоятда шодмиз. Рустам – Ўзбекистон терма жамоасининг салоҳиятли аъзоси.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика