Latest news

09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  2 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  5 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  12 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  7 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  12 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0

Салимжон Зокиров: "Шу ёшга кириб ҳали бунақанги қуръани кўрмагандим" News

Салимжон Зокиров: "Шу ёшга кириб ҳали бунақанги қуръани кўрмагандим"

Футбол бўйича "Фарғона вилояти кубоги - 2019" мусобақасининг ярим финал босқичидан ўрин олган "Ёзёвон-Лочинлари" - "Имкон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Салимжон Зокиров сайтимизга интервью берди.

Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...

Хабарингиз бор, ярим финалнинг дастлабки баҳсида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эдик. Бу ҳисобни йўққа чиқариш жуда қийин эди, шундай бўлса ҳам жамоамиз вакиллари ғалаба учун астойдил ҳаракат қилишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида жуда кўплаб голли вазиятларга эга бўлдик, кетма-кет ҳужумлар ташкил этдик.

Бугунги ўйин учун тайёрлаган режамизга асосан, рақиб дарвозасига тезкор гол киритишни ҳам уддасидан чиқдик. Лекин шундан сўнг яратилган вазиятлардан фойдаланишда озгина оқсадик. Агар иккинчи голни ҳам биринчи бўлимда урганимизда, ўйин суръати буткул ўзгариб кетган бўларди. Иккинчи бўлим бошида тезкор гол ўтказиб юбордик, шу гол жамоамиз йигитларини руҳан синдириб қўйди. Шу каби омиллар сабаб бугун ғалаба қозонмадик.

Учрашувни бошқариб борган ҳакамларга нисбатан эътирозингиз борми?

Ҳа, ҳакамларга эътирозим бор. Футболнинг янги қоидаларига кўра, дарвозага тепилган тўп футболчининг қўли қандай холатда турган бўлса ҳам, тўп қўлга тегса, албатта жарима зарбаси белгиланиши шарт. Учрашувнинг биринчи бўлимида иккита шундай вазият юзага келди, бироқ ҳакамлар бунга эътибор қаратишмади. Нима ҳам дердик, бу вазиятлар ҳакамларнинг виждонига хавола.

Жорий мавсум ҳақида нималарни айта оласиз?


Жорий мавсумни кайфиятсиз тарзда бошладик. Ким нима деса ҳам, шуни таъкидлаган бўлардимки, "Ёзёвон-Лочинлари" ПРО-Лигада ўйнаши керак эди. Мавсум аввалида жамоамизни ПРО-Лигага қўйилмаслиги аниқ бўлгач, кўплаб тажрибали футболчиларимиз билан хайрлашишимизга тўғри келди. ПРО-Лига талабларига жамоамизнинг стадиони жавоб беролмагандир, лекин буни тўғриласа бўларди, аммо жамоамиз неччи йил Про лигада иштирок этган бўлса, регламент бўйича ҳамма талабларини бажариб келган, ПФЛдан молиявий томондан қарзи бўлмаган. Бирорта ўйин ўтказилмасдан қолмаган, охирги мавсум 5-ўринда якунладик, энди бизнинг жамоани ўрнига қўйилган 4 та жамоани Про-лигадан четлатилиши ҳаттоки ўтган мавсумда охирги ўринда якунлаган ҳамда охирги ўйинни ўз майдонида ўтказалмаган жамоани яна про лигада иштироки ва бу йил шу жамоани Про-Лигадан четлатилишига нима дейиш мумкин?

Стадион борасидаги эътирозларда жон бор, охирги пайтларда стадион мутассадилари умуман майдон ҳолатига эътибор бермай қўйишди.

Жорий мавсумни футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилигида бошладик. Мавсум аввалида жамоамиз раҳбарияти олдимизга жамоани қайтадан шакллантириш, юқори ўринлар учун курашиш вазифасини қўйди. Қайсидир маънода олдимиздаги вазифани уддаладик.

Биласизми, футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилигида мавсум ҳар йилгидан 1,5 ой кечикиб бошланди. Шу сабабдан жамоалар айни ёзнинг иссиқ вақтида ҳар 2 кунда 1 та учрашув ўтказишларига тўғри келди. Табиийки, асосан ёш футболчилардан ташкил топган иштирокчи жамоаларда тикланиш борасида қийинчиликлар юзага келди.

Жамоамиз таркиби асосан ёш маҳаллий футболчилардан шакллантирилган. Бу футболчилар ҳали биронта ўқув машғулот йиғинларида иштирок этишмади. Биринчи йил катта футболда иштирок этаётган ёшлар билан яхши натижа кўрсата олмаган бўлсакда асосийси тўғри футбол ўйнадик.

"Фарғона вилояти кубоги-2019" мусобақасининг қуръа тақвимига кўзингиз тушдими? Қаерда кўргансиз бирон жамоани чорак финалдан тўғри финалга чиққанини? Дунё футболида бунақаси бўлмаган. Ёки қайсидир жамоа ярим финалдан бошлаб кетса мусобақани, бу нима деган гап? Шу ёшга кирибманки, бунақасини кўрмагандим.

Бундан ташқари кубок учрашувларида ҳар икки кунда 1 та учрашув ўтказдик. Жамоамиз йигитлари чарчаб қолишди, буни баҳона деб ўйламанг. Аслида шу мусобақани сал эртароқ бошласа бўлардику! Ўйлайманки, бугунги гапларимни мутасаддилар келгусида ўйлаб кўришади.

Бундан ташқари, куни кеча Фарғона вилояти футбол ассоциациясининг телеграмдаги расмий саҳифасида бир томонлама мухлислик аломатлари акс этган пост ёзилди. Аслида расмий ташкилот холис бўлиши ва жамоаларга бир хил муносабатда бўлиши лозим эди.Бу каби холатлар расмий ташкилот имиджига путур етказиши, хатто мутахассисларда қуръа жараёнига шубҳа уйғотиши тайин.

Бекзод Толибов суҳбатлашди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика