Рустам Дўрмонов: "Бош мураббийликдаги дебютими биринчи лигада ўтказдим"
29 apr 2016 16:57
News
Рустам Дўрмонов: "Бош мураббийликдаги дебютими биринчи лигада ўтказдим"
Ўзбекистон биринчилиги 6-туридан ўрин олган “УзДонгЖу” - “Хотира-79” учрашувидан сўнг “Хотира-79”жамоаси бош мураббийи Рустам Дўрмонов фикрлари билан қизиқдик:
“Авваламбор ”УзДонгЖу”жамоасини ғалаба билан табриклайман. Шогирдларим ўйинига ҳеч қандай эътирозим йўқ. Яхши ўйин кўрсатишди, фақат яратилган вазиятлардан фойдалана олишмади. Ўйин сўнгида тўп ўтказиб юбордик, нима ҳам дердим ишлашда давом этамиз.
Бош мураббийликдаги дебютими биринчи лигада бошлаяпман, ортда қолган ўйинлардан сўнг менинг фикрим, бу лигида ҳам анча ўсиш бор. Ўйинлар шиддатли, қизғин курашларга бой тарзда бўлиб ўтмоқда
Жамоанинг асосий мақсади чиройли ўйинлар кўрсатиб мухлисларни хурсанд этиш -дея сўзини якунлади Рустам Дўрмонов.
“УзДонгЖу” матбуот хизмати
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
11:26
"Сурхон" спорт директори Рустам Қурбонбоев: "Қуръани омадли ёки омадсизга ажратиш ноўрин бўлади" 2
Comments