Latest news

14:31"Реал" келаси йил "Ливерпуль"нинг 70 млн. евролик футболчисини сотиб олиши мумкин  0 13:43Про лиганинг кетма-кет 8та ўйинида мағлуб бўлган "Дўстлик" устози жамоадан кетди  0 12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  2 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  5 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  3 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  7 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  0 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  3 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   6 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  34 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  4 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  3

Руслан Аҳмедов: "Раҳбарият томонидан вазифа қўйилмаган. Жўжаларни кузда санаймиз" News

Руслан Аҳмедов: "Раҳбарият томонидан вазифа қўйилмаган. Жўжаларни кузда санаймиз"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Хоразм" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Улар бунга ҳақли эди. Тезкор гол ўтказиб юборганимиз жамоага таъсир қилди. Узоқ масофадан йўлланган зарба дарвозабонимизни айбдор қила олмайман. Сирпанчи майдонда у тўп йўналишини аниқ баҳолай олмади. Ўйинни кучайтиришга ҳаракат қиламиз деганимизда иккинчи голни ҳам қабул қилиб олдик. Менимча, учинчи голда тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаганди, бироқ ҳакамларнинг қарори бошқача бўлди. Такрорий вазиятни кўриб чиқдик. Икки ҳимоячимиз чизиқ устида турганди. Дарвозабонимиз тўпни қўлидан чиқариб юборган тақдирда ҳам ўйинчиларимизга тегарди. Бу ҳолатда қандай қилиб гол бўлиши мумкин? Иккинчи таймда ўйинни жонлантирдик, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Ҳаёт давом этади. 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиш, албатта, ачинарли. Келгуси ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- "Хоразм" аввалги ўйинларга нисбатан суст ҳаракат қилди, бунга сабаб нима?

- "Қўқон-1912", "Бухоро" каби жамоалар Суперлигага даъвогар саналади. Биз ҳозирча турнир жадвалининг юқори поғоналарида юргандирмиз, бироқ аввал айтганимдек, ҳар бир ўйинга алоҳида тайёрланиш керак. Ўйинни таҳлил қиламиз. Мағлубият кутилмаган зарба бўлди. 

- "Хоразм" мавсум аввалида таркибни шакллантириб, бир қатор кучли футболчиларни далб қилди. Жамоага Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганми?

- Раҳбарият томонидан бизга вазифа қўйилмаган. Лекин юқори ўринларни эгаллаш учун ҳаракат қиламиз. Жўжаларни кузда санаймиз.

Rating:    

Comments

   
03 apr 09:22:43
CHest
Ассалому алайкум худди бирор марта жамоаси учун пул берип куйгандек гапириш нотургри лекин.
   
02 apr 21:14:52
Mr credo
Вазифа куйилмаган булса нимага футболчиларга ойлик беришади
   
02 apr 20:59:20
Buran Urazmatov
Похуй қатнашаверинг вазифа бўлмаса. Таёр пулни йўқотиш хам бир санат.
   
02 apr 20:54:38
Manchester N_1
Davay Xorazm guch!
   
02 apr 20:51:14
Gol_Plus
Пеп Гвардиола: Жужани кузда санаймиз муш ))))
-1   
02 apr 21:17:47
Озод Ачилов
ПРО-Лиганинг 8 жамоасидан 7 таси яхши формада экан, жамоалар ўртасида фарқ катта эмас...
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика