Latest news

23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  23 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  80 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  9 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  5 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  93

"Рубин" спорт директори Обид Қаюмбоев 0:10дан сўнг: "Лигалар орасидаги фарқ сезилиб қолди" News

"Рубин" спорт директори Обид Қаюмбоев 0:10дан сўнг: "Лигалар орасидаги фарқ сезилиб қолди"

Coca Cola Ўзбекистон Кубогининг 1-туридан ўрин олган "Рубин" - "Бунёдкор" (0:10) учрашувидан кейин "Рубин" жамоаси спорт директори Обид Қаюмбоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало муборак Рамазон ойи билан халқимизни табриклайман! Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Тезкор иккита гол футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир қилди. Бу таркибдаги футболчиларнинг ёш эканлиги билан боғлиқ. Қолаверса, Суперлига билан 1-лиганинг орасидаги фарқ сезилиб қолди. Танаффусда йигитларга кераклиги кўрсатмалар бергандик, аввалига ҳаммаси яхши кетаётганди ҳам, аммо тўртинчи голдан кейин голлар бир-бирига уланиб кетди.

Жамоамизнинг асосий мақсади саралаш ўйинларидан ўтиб, айнан шу гуруҳдан жой олиш эди. Шунинг учун ҳам муҳим бўлмасада, саралашнинг сўнгги учрашувида ҳам ғалаба қозонгандик. Мақсад шу гуруҳдаги Суперлига жамоалари билан ўйнаш эди. Ўзимизнинг кучимизни расмий ўйинлар орқали синаб кўришни ният қилгандик.

«Бунёдкор» таркибидаги йигитлар ҳам ўзимизнинг болалар каби, буни ўйиндан аввал футболчиларга ҳам айтгандик, ҳаракат қилинглар, дегандик. Лекин барибир савия билинди. Майли, шунақаси ҳам бўлиб туради", - дейди Обид Қаюмбоев. 



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика