Latest news

09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  0 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  6 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  2 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0

Рубен Аморим: "Кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз" News

Рубен Аморим: "Кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим ўз принципларига содиқ қолиши, гарчи у тактикаси мева бермагунича бу кўпроқ азоб-уқубатларга олиб келишини таъкидлади.

"Биламан, бу мухлисларни хафа қилади, лекин бизда кўп ўйинлар бўлган бир пайтда кўп нарсани ўзгартирмоқдамиз. Биз узоқ вақт азоб чекамиз ва ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, аммо бу вақт талаб этади.

Биз "Ипсвич"га қарши ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди, лекин Онана бўлмаганида мағлуб бўлардик. Шунинг учун буни тўғри тушунишимиз ва прагматик бўлишимиз керак деб ўйлайман. Йигитлар ўзгаришларга кўникиш учун икки кун машғулот ўтказишди.

Ўйинчилар уч кун ичида янги ғояларни ўзлаштириши қийин. Ўйлайманки, шунинг учун улар мени мавсум ўртасида олиб келишди ва биз улар (Эрик тен Ҳаг қўл остида – таҳр.) қилган ишларини ўзгартиришга ҳаракат қиляпмиз.

Ёки кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз, ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз, озгина азоб чекамиз ва кейинги йил бу босқичда яхшироқ ҳолатда бўламиз, шунинг учун таваккалга қўл уришимиз лозим", – деди Аморим.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" Аморимнинг дебют учрашувида "Ипсвич" билан баҳс олиб бориб, дуранг ўйнади. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика