Latest news

11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  0 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  10 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  0 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  10 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  7 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  26 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  11 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0

Рўзиқул Бердиев: “Тўпни назорат қилганимиз эвазига ғалаба қозондик” News

Рўзиқул Бердиев: “Тўпни назорат қилганимиз эвазига ғалаба қозондик”

“Қизилқум” — “Насаф” учрашувидан сўнг ўтган матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

—  Ўтган турда ўз майдонимизда “Бухоро” қарши ўйинда қимматли икки очкони бой бергандик, — дея сўз бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. — Бугунги ўйинда фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушдик. Учрашув давомида тўпни кўпроқ назорат қилишга ҳаракат қилдик ва шунинг эвазига муҳим уч очкони қўлга киритдик, деб ўйлайман. “Қизилқум” жамоаси ўйини ҳам ёмон таассурот қолдирмади. Улардаги шижоатга ҳавасим келди. Бир сўз билан айтганда, Навоийдаги учрашувда томошабинлар ҳам ҳужумкор ва кескин футболга гувоҳ бўлдилар.

—  Илҳом Шомуродов жароҳати туфайли “Бухоро”га қарши ўйинни ўтказиб юборганди. Бугун унинг майдонга қайтиши жамоамиз ўйинини кучайтирганлиги шубҳасиз.

—  Чемпионатда кутилмаган натижаларнинг қайд этилиши мухлисларимизга ҳам ёқяпти, деб ўйлайман. Кейинги пайтда қайд этилаётган натижалардан кўриниб турибдики, ҳали чемпионат охирламасдан туриб совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар алоҳида ажралиб қолишмоқда. Биз қолган учрашувларда ҳам фақат мухлисларни қувонтириш ва юқори ўринлар учун курашиш мақсадида майдонга чиқишга интиламиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика