Latest news

09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  8 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  11 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  6 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  15 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  7 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  10 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8

Рўзиқул Бердиев: "Кўп нарса Бобирнинг ўзига боғлиқ" News

Рўзиқул Бердиев: "Кўп нарса Бобирнинг ўзига боғлиқ"

Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

"Навбаҳор" рақиблик қилган учрашувда "аждарлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга бир нечта саволлар билан юзландик.

- "Насаф"нинг ОФК кубогидан кейин Суперлига баҳсларига тайёргарлиги қандай кетмоқда?

- ОФК кубогидан қайтганимиздан сўнг футболчиларга 5 кун дам олиш имконини бердик. Шундан кейин саккиз кундан иборат иккита йиғин ташкил қилинди. Қаршидаги машғулотларда иккига бўлинган ҳолда ўйин ўтказган бўлсак, мана кеча  "Навбаҳор" билан Тошкентда ўртоқлик учрашувида иштирок этдик. 

- Мусобақадан олдин агар жамоа кейинги босқичга чиқса таркиб кучайтирилишини айтгандингиз. Хўш, бу борада ҳаракатлар бошланганми?

- Жамоамизга ёрдам бера оладиган футболчи изламоқдамиз. Баъзи бир вариантлар устида ишлар олиб борилмоқда, дея оламан. Амалга ошса бу ҳақида хабар берамиз.

- "Насаф" кўригида бўлиб турган "Машъал"нинг нигериялик футболчиси ҳақида нима дея оласиз?

- Ушбу футболчи "Машъал"нинг услубига мос келмагани учун бизга кўрикка беришди. Умуман кеча ёмон таассурот қолдирмади. Бироқ унинг клуби билан шартномаси бор. Марказда ҳам футболчиларимиз кўп. Яна ўйлаб кўрамиз. 

- "Насаф"нинг ОФК кубогидаги кейинги рақиби  "Аҳал" жамоаси. Рақиблар борган сари кучайиб бориши табиий...

- "Аҳал" ҳақида маълумотга эгамиз. Уларнинг Қирғизистондаги ўйинларини кўриб чиқдик. Учрашув санаси аниқ бўлишига қараб тайёргарлик кўрамиз. 

- Бобир Абдихолиқов маълум муддат жамоа машғулотларида иштирок этди. Унинг келажагига қандай муносабат билдирасиз?

- Бобир биз билан машғулот ўтказишни сўраганди. Раҳбарият билан ўртада нима гаплар бўлган билмадим. Унинг ўзи Европада ўйнашни истамоқда. Бу қанчалик амалга ошади, ўзига боғлиқ. Легионердан кўп нарса талаб қилинади, албатта бунга тайёр бўлиш керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика